«Барселона» учинчи иқтисодий дастакни фаоллаштирди.
Бу ҳақида каталонияликлар президенти Хоан Лапорта маълум қилди.
«Barca Studios’нинг 25 фоизини 100 миллион еврога сотиш бўйича келишувга эришилди. Клуб аъзолари унинг 49 фоизини сотишга рухсат берганди, аммо биз ‘Socios.com’ билан 25 фоизга келишиб олдик», — дейди Лапорта.
Barca Studios клуб учун ижодий маҳсулотлар яратувчи компания ҳисобланади.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» Sixth Street компаниясига Ла Лига ўйинлари телеҳуқуқининг 15 фоизини 25 йилга бергани хабар қилинганди. Унга кўра, ушбу келишув натижасида «Барселона» 320—330 дан 400 миллион еврогача даромад қилади. Ундан олдин каталонияликлар шу компанияга телеҳуқуқларнинг 10 фоизини 207,5 миллион еврога сотганди.
Изоҳ (0)