NBA’нинг афсонавий ўйинчиси Билл Расселл 88 ёшида вафот этди. У лигада энг кўп соврин қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади.
NBA’даги 13 мавсумида (1956—1969) Расселл «Бостон» таркибида 11 марта чемпион бўлган. Баскетболчи, шунингдек, 5 марта мавсумнинг энг яхши ўйинчиси унвонига сазовор бўлган ва 12 марта Юлдузлар ўйинида иштирок этган.
Ундан ташқари Расселл «Селтикс» бош мураббийи сифатида 2 марта NBA чемпионлигини қўлга киритган (1968, 1969).
1975 йилда Жеймс Нейсмит номидаги баскетбол шон-шуҳрат залига киритилган ва 2021 йилда мураббийлик фаолиятидаги ютуқлари учун қайтадан шон-шуҳрат залидан жой олган.
NBA 2009 йилдан финал босқичининг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совринни Билл Расселл номи билан атай бошлаган.
Изоҳ (0)