Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7,6 мингдан ошди.
Қайд этилишича, тиббиёт соҳасида шакллантирилган соғлом рақобат муҳити туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатда 2022 йилнинг ўтган 6 ойида:
- 586 та амбулатор;
- 110 та стационар шаклдаги янги хусусий шифо маскани иш бошлади;
- 121 та клиника ўз фаолиятини кенгайтирди.
Шунингдек,
- хусусий тиббиёт ташкилотларининг интеллектуал маълумотлар базаси дастурий тизими яратилди.
- ҳар бир нодавлат тиббиёт муассасасида жамоатчилик назорати — «QR-код» нуқтаси ташкил этилди.
- хусусий шифохоналардан ундириладиган мажбурий туристик йиғим бекор қилинди.
- чет элдан малакали мутахассисларни доимий ишлаш ва маҳорат дарслари учун жалб қилиш жараёни соддалаштирилди.
- 400 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 8 мингдан оширилиши белгиланган.
- стационар тарзда ишловчи клиникалар сони 1700 тага етказилиб, уларда 50 мингдан ортиқ даволаниш ўринлари очилади.
- тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати оширилади.
Изоҳ (0)