Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида машинасида гиёҳванд модда сақлаган шахс қўлга олинди.
15 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Б.нинг Laсetti автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)