Москва шаҳридаги меҳнат мигрантлари яшаган хостелда ёнғин содир бўлган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги воқеа юзасидан ахборот берди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (2003 йилда туғилган С.Н. ва 1986 йилда туғилган А.А.) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)