Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида 14 турдаги совуқ қуролни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, MAN юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862 миллион 880 минг сўмлик 5839 дона 14 хилдаги турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 6 ойда божхоначилар 562 кг гиёҳвандлик воситаларини ушлаб қолди
- Наманганда машина юкхонасининг махфий жойида 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар яширингани аниқланди (видео)
- Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида божхоначилар томонидан чек қўйилган гиёҳванд моддалари айланмаси ҳақида маълумот берилди
Изоҳ (0)