Фарғона шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс 18 июль куни қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряд 2-гуруҳ ходимлари ва шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. А.И. маҳалла ҳудудида ўзини шубҳали тарзда тутгани учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда марихуана ва гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, ушбу жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)