Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияда етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйгани сабабли 1,4 млрд евро зарар кўрди. Бу ҳақдаги маълумотлар компаниянинг 2022 йилнинг биринчи олти ойи учун ҳисоботида келтирилган.
Молиявий ҳисоботларга кўра, биринчи олти ойда компаниянинг соф фойдаси 16 фоизга камайиб, 6,6 млрд еврога, иккинчи чоракда эса 13,6 фоизга камайиб, 3,1 млрд еврога етган.
Март ойи бошида Mercedes-Benz Россия вилоятидаги заводида ишлаб чиқаришни тўхтатиб, экспортни ҳам тўхтатгани маълум бўлди.
Automotive News нашрининг хабар беришича, Mercedes-Benz ўзининг дистрибюторлик тармоғини янгилаш доирасида Германияда ўз дилерликларини 15-20 фоизга ва бутун дунё бўйлаб 10 фоизга қисқартиради.
Аввалроқ Ўзбекистонга энг кўп «иномарка’’лар қаердан олиб келиниши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)