Россиянинг Fix Price дўконлар тармоғи 2022 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистондаги 17 та дўконини ёпди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Агар биринчи чорак якуни бўйча компаниянинг мамлакатда 30 та докони бўлган бўлса, иккинчи чорак натижаларига кўра бор-йўғи 13 та қолган.
Йил бошидан компания жами 32 дўконини ёпди. Бундан ташқари, Fix Price 2022 йилда Ўзбекистонда ўзи бирорта ҳам янги дўкон очмаган (янги 3 та дўкон франчайзинг асосида очилди).
Компания Ўзбекистондаги дўконлар сони қисқарганини изоҳламади, бироқ «Дарё»нинг маълумотига кўра, компания ҳозирда Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар билан боғлиқ вазият туфайли ўз режаларини қайта кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ шу сабабларга кўра Россиянинг «Доброцен» дўконлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этган эди.
Изоҳ (0)