Ўзбекистонда энг кўп аёлларни иш билан таъминлаган корхоналар маълум бўлди.
Бу борада биринчи ўринни Олмалиқ кон-металлургия комбинати эгаллади. Компанияда 6,5 мингга яқин аёл фаолият олиб боради.
Иккинчи ўринда Навоий кон-металлургия комбинати қайд этилган — 5,5 мингдан ортиқ аёл ишлайди.
Кучли учликни «Ўзбектелеком» ёпиб берди. Компанияда 4,3 минг аёл иш билан таъминланган.
Шунингдек, «Uztех group» ва «Ўзбекистон почтаси» компанияларининг ҳар бирида 3,7 мингдан зиёд аёл фаолият олиб боради.
Маълум бўлишича, иқтисодиёт тармоқларида 3 млн нафардан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланган.
Улардан:
- 2,18 млн нафари — компания ходимлари;
- 889 минг нафари — ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган;
- 151,2 минг нафари — якка тартибдаги тадбиркор.
Иш билан банд бўлган аёлларнинг аксарияти таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва саноат соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)