• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўн икки йилдан бери алимент тўламай келган бухоролик отага қидирув эълон қилинадиган бўлди

    «Дарё»га мурожаат қилган бухоролик аёл Дилором Жўраева 2014 йилдан буён фарзанди таъминоти учун олиши лозим бўлган алимент пуллари миқдори 82 миллиондан ортгани, аммо МИБнинг Бухоро шаҳар бўлими ижрочиси пулларини ундириб бермаётганини айтди. «Дарё» мухбири мурожаатни ўрганди.

    «Икки нафар ўғлим бор. 2013 йил охирларида турмуш ўртоғим билан ажрашдик. 2014 йилда фарзандларимга алимент ундирув учун фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига ариза билан мурожаат қилганман. Унга асосан, икки нафар вояга етмаган фарзандларим таъминоти учун турмуш ўртоғимнинг ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши тўғрисида суд буйруғи чиқди. Бироқ, ҳеч қандай ундирув амалга ошириб берилмади. Ҳалигача пайсалга солиб келинмоқда», — дейди мурожаатчи аёл.

    Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ихтиёр Олимовнинг сўзига кўра, фуқаро Дилором Жўраева 2014 йилда икки нафар фарзанди таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи Феруз Бобоқуловдан алимент ундириш бўйича Суд ижро департаментига мурожаат қилган, МИБ томонидан эса 2017 йилдан бери барча ижро ишлари ҳужжатлари бирма-бир инвентаризациядан ўтказилмоқда.

    «Тўғриси, суд ижро департаменти фаолияти даврида қилинган ушбу мурожаат ҳақиқатан ҳам эътибордан четда қолган. Яъни, Мажбурий ижро бюроси ўз фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Алимент ундирувчи шахс эса ўз аризасини 2014 йилда суд ижро департаментига ёзган. Мурожаатнинг электрон эмас, ҳужжатлар шаклида ўтгани боис, бу борада камчиликлар учраган ва улар бартараф этилмоқда. Бундан ташқари, алимент ундириш учун фуқаро Феруз Бобоқулов шахсий биометрик паспортини расмийлаштирмагани учун унга нисбатан ‘МИБ портал’ электрон дастури орқали қидирув эълон қилиш имконияти ҳам мавжуд эмас», — дейди Ихтиёр Олимов.

    «Дарё» мухбири Дилором Жўраева билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, қарздорнинг  Москва вилояти, Ленин раёни, Видное шаҳрида ишлаб келаётганига ойдинлик киритган.

    «Собиқ турмуш ўртоғим яшаётган ушбу манзилни ҳам, унинг телефон рақамини ҳам МИБга маълум қилганман. У билан бир неча бор боғланишган, манзилига аниқлик киритишган, аммо алимент ундирув учун қидирувга берилиши керак экан, қидирувга бериш учун эса эримнинг биометрик паспортида муаммо борлигини такрорлашмоқда. Наҳотки, ҳужжатларни расмийлаштириш ёхуд қарздордан қарзни мажбурий ундириш ўн йилдан ортиқ вақт талаб қилса», — дейди Дилором Жўраева.

    МИБнинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ҳалимжон Жамолов мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси почта алоқа бўлими орқали тарафларга юборилганини билдирган.

    «Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор Феруз Бобоқуловнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Шунингдек, унинг яшаш манзилини кўздан кечириш мақсадида бир неча бор ота-онасининг яшаш манзилига борилганда, қарздор тахминан 2009 йилда Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетгани аниқланди. Ҳозирда эса у Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортига ҳам эга эмас. Доимий рўйхатда туриш манзили йўқлиги боис  электрон дастур орқали ҳам қидирув эълон қилиш имконияти бўлмаяпти. Агар қарздор ушбу муаммосини ҳал этмаса, қонуннинг 421-моддасига асосан, унга нисбатан қонуний чора кўрилиб, қидирув эълон қилиш тартиби белгиланади», — дейди Ҳалимжон Жамолов.

    12 йилдан буён ҳар хил важлар билан эътибордан четда қолиб келаётган ҳолат собиқ эр-хотин ўртасида янада чигал муаммоларнинг авж олишига туртки бўлган.

    Дилором Жўраева 13 йиллик турмуши давомида оилада фароғат топмагани, турмуш ўртоғи ва унинг оиласидагилар оғир вазиятларда қолганда, улар учун ўз имзоси билан бошқалардан йирик миқдорда қарз олгани, уни тўлаш учун хорижга ишлаш учун жўнаб кетишга мажбур бўлгани ва бу қарзларни ҳам ўзи ишлаб, қайтарганини билдирган.

    «Кенжа фарзандимни онамнинг қарамоғига қолдириб, 2001 йилда туғилган тўнғичим билан Россияга келиб, ишлашга мажбур бўлдим. Бу даврда ўғлим вояга етди. Баркамол бўлди. Куч-қувватга тўлиб, 21 ёшни қаршилади. Ўзини ўзи эплайди. Ҳатто отасининг таъминотига муҳтож эмаслигини билдириб, унинг алиментидан воз кечди. Лекин мен кенжамнинг келажак таъминоти учун отасидан алимент пулини ундиришга ҳақлиман. Ота эса ўз ҳаёти билан банд, фарзандларининг тақдири уни қизиқтирмай қўйган», — дейди аёл.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган Феруз Бобоқулов эса собиқ турмуш ўртоғининг ёлғон гапираётганини, алимент тўлови ҳақида уни ҳеч ким огоҳлантирмагани ва бу ҳақда энди эшитаётганини билдирган.

    «Қўни-қўшнилардан мен ёки ота-онам учун эмас, ўз эҳтиёжлари учун катта миқдорда қарз олган. Ўз чиқимлари учун олиб, айбни бизга юклаяпти, у аввалдан пулни яхши кўрган. Фарзандларим масаласига келадиган бўлсак, ўзидан ҳам азбаройи фарзандларим учун қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўраб тураман. Алимент тўламаган бўлмасам ҳам, уларга иқтисодий кўмак бериб келганман. Катта ўғлим эса доим ўзим билан. Онаси фарзандига қарамайди. Москвага келганидан буён ўғлим мен билан, ишини топиб бераман, жойини топиб бераман, касал бўлса, шифокорга обораман. Бу ёрдам эмасми? Яна нима қилишим керак? Ўғлим билан бошқа-бошқа жойда ишласак ҳам, онаси эмас, ўзим хабардорман доим. Онаси нима қиляпти экан?» — дейди ота.

    Феруз Бобоқуловнинг сўзига кўра, бир ой аввал МИБ ижрочиси унга қўнғироқ қилиб, алимент қарздорлиги 82 миллион сўмдан ошгани ҳақида билдирган.

    «Мен тушунмаяпман, қайси жараён орқали менга шунча катта миқдорда алимент қарздорлиги чиққан? Шу менга қизиқ», — дейди у.

    «Икки фарзанд учун 12 йилдан буён алимент ундируви амалга оширилмаган. Катта фарзанд эса ўз хоҳиши билан алиментдан воз кечган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс алимент қарзлари ҳисобланаётган даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Шунга асосан, 2014 йил 3 ноябрдан 2022 йил 1 июнга қадар бўлган давр учун ушбу қарздорлик 82 миллион 64 минг 508 сўм деб ҳисобланган», — деди Ҳалимжон Жамолов.

    Маълум бўлишича, қарздор билан Telegram мессенжери орқали гаплашилганда, унинг бир неча бор биометрик паспорт олиш мақсадида тегишли тартибда элчихонага қилган мурожаати самарасиз бўлгани, алимент қарздорлигини бир мартага тўлиқ тўлай олмаслигини, имкон берилса, оз-оз миқдорда тўлаб беришини билдирган. Ҳозирда тўнғич фарзанди у билан бирга эканлигини айтган.

    «Йўқ. Мен ҳар доим онажонимнинг ёнидаман ва унинг хабардори фақат ўзимман. Ўз отам ҳақида салбий муносабат билдирмоқчи эмасман, аммо мени бир неча йиллар олдин ёнидан ҳайдаб юборган. Аммо онажоним ва укам учун сабр билан ўз нонимни ўзим топишни, меҳнат қилишни ўргандим. Тенгдошларим тўп тепиб улғайиб ўсган ўсмирлик даврида мен совуқларда меҳнат қилиб катта бўлдим. Йўлимни топдим. Бироқ отамнинг мен учун алимент тўловидан кечдим. Тўғрироғи, керак эмас менга, муҳтож эмасман. Укамнинг таъминоти учун эса отам алимент тўловини тўлашга мажбур. Буни талаб қилишга эса онамнинг ҳақи бор», — дейди «Дарё» мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган ўғил.

    МИБ ижрочиси қарздорни қидирув масаласида республикага хат билан чиқилгани, тез кунда қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қонуний жазо чоралари қўлланишини билдирган.

    28.07.2022, 16:37   Изоҳ (0)   9550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 7 та автобус йўналишига вақтинчалик ўзгартириш киритилади

    28.07.2022, 16:28

    Тошкентда Лабо юкхонасида чўмилган йигит 10 суткага қамалди (видео)

    28.07.2022, 16:20

    Тошкент вилоятида ноёб ўсимлик тури топилди

    28.07.2022, 16:16

    Тошкент вилоятидаги бозорда паттачи ва сотувчи аёл жанжаллашди (видео)

    28.07.2022, 15:27

    Шавкат Мирзиёев Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди

    28.07.2022, 15:18

    Жонатан Ҳеник АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тасдиқланди

    28.07.2022, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.