Ижтимоий тармоқларда Лабо юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди.
Унга кўра, 1990 йилда туғилган Й.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 10 Ф 167 ЗА бўлган Лабо русумли транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Й.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)