Наманган вилояти Поп туманида 27 июль куни дарёда оқиб кетаётган 8 ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда «Чиғаноқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида 8 ёшли бола сувда оқиб кетаётганини кўриб қолган. Қутқарувчилардан бири дарҳол сувга шўнғиб, уни сувдан олиб чиққан.
Ҳозирда боланинг ҳолати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўради.
Изоҳ (0)