• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паст Дарғом ҳокимлиги муаммони ўрганган блогерни спектакль тайёрлашда айблади. Вилоят ИИБ эса блогерга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлади (видео)

    Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом тумани ҳокимлиги мурожаатчи аёл муаммосини ўрганган блогерни спектакль тайёрлашда айблади. Вилоят ИИБ эса блогерга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

    Маълум бўлишича, самарқандлик блогер Жамшид Исматов ижтимоий тармоқда паст дарғомлик аёл Навбаҳор Улуғмуродованинг молхонада яшаб келаётгани тасвирланган видео тарқатган. Видеоматериалда аёлнинг турмуш ўртоғи вафот этгани, яшашга бошпанаси йўқлиги сабаб бугунги кунда укасига тегишли молхонада яшаётганлиги ҳикоя қилинган.

    «Навбаҳор турмуш ўртоғиникидан қайтиб келганидан сўнг ота уйида ота-онаси укаси ва келини билан бирга яшайди. У укаси онаси ва турмуш ўртоғи билан савдо қилади. Қизиғи, молхонадаги тасвирлар айнан уйда ҳеч ким йўқ пайти, хонадон эгаларидан сўроқсиз, улар савдода бўлган пайтда тасвирга олинган. Ўша пайт эса уйда укаси Қобилнинг оқ билан қоранинг фарқига бормайдиган ўғли бўлган, холос. Навбаҳор яқинларининг айтишича тасвирга олиб бўлингач, аёлни унинг яқинларидан сўрамай уйидан олиб чиқиб кетган. Шу ўринда савол туғилади. Дейлик, Навбаҳор оғилхонада яшаётган экан блогерлар нима учун онаси, укаси ёки қўни-қўшниларнинг бирортасидан ҳолатга изоҳ сўрамади. Аксинча ҳеч бир яқинлари иштироксиз тасвирга олишни ташкиллаштирди?», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Лавҳада таъкидланишича, Навбаҳор молхонада яшамаган. Эри вафотидан сўнг меҳрсизликда айбланаётган укаси Қобилга уч нафар фарзандини ташлаб, Россияга кетган ва орадан етти ой ўтиб, қайтиб келган. Ҳамда укасининг хонадонида яшаган.

    Ҳокимлик ахборот хизмати масъуллари томонидан тайёрланган видеолавҳада «Навбаҳорни адашибди дерсиз, нима учун Жамшид Исматов бировнинг шахсияти билан ўйнашди. Унинг биргина нотўғри маълумот тарқатиши ортидан бугун бутун бир оила номига доғ тушиб, эл олдида шарманда бўлишига сабаб бўлди-ку», дейилади. Аммо ҳокимлик ҳам видеолавҳасида на мурожаатчи аёлнинг ва на блогернинг фикрини беради.

    Мазкур саволга жавоб берган Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Соннибоев аввалига мурожаатчи аёл видеода изоҳ беришни истамаганини айтган бўлса, кейинчалик мурожаатчи аёл билан умуман кўришмаганини тан олди.

    «Мурожаатчи аёлдан нега бундай ёлғон ахборот тарқатилаётгани ҳақида сўраганимизда, у видеода бунга изоҳ беришни истамаслигини айтди. Блогерга эса нега бунақа ёлғон ахборот тарқатдингиз, аёлнинг уйи бор экан-ку, деб саволим беришим аҳмоқлик бўларди», — дейди Олим Соннибоев «Дарё» билан мулоқотда.

    Самарқандлик блогер Жамшид Исматов эса мурожаатчи аёл учун ҳомийлар кўмагида уй қуриб битказганини, тез орада аёлга топширилишини айтиб, «мен бор воқеани олиб чиқдим», дейди.

    Блогернинг қўшимча қилишича, мурожаатчи аёлнинг марҳум турмуш ўртоғидан қолган уйда яшаш нияти йўқ.

    «Аёлга уйдан чиқиб кетиш талаби қўйилган. Ва ҳатто пўписа қилишиб, уйдан чиқиб кетмаса мажбурлаб, унга туҳмат қилиб бўлса-да, уйдан ҳайдашларини айтишган. Шунинг учун бечора аёл халқдан ёрдам сўради. Ҳаш-паш дегунча уй ҳам битди», — дейди Жамшид Исматов.

    «Дарё» мухбири блогернинг гаплари қанчалик тўғри эканига аниқлик киритиш мақсадида мурожаатчи аёл билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамларни излади.

    Бунга жавобан блогер мурожаатчи аёл билан боғланиш мумкин бўлган рақамларни беролмаслигини айтиб, «Ҳозир мен мурожаатчи аёлнинг ёнига бориб, телефоним орқали Сиз билан гаплаштираман ва барча гапни ўзидан сўрайсиз», деди. Бироқ кейинчалик телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    27.07.2022, 20:25   Изоҳ (0)   42517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда дарёда оқиб кетаётган 8 ёшли бола қутқарилди

    27.07.2022, 20:16

    Фарғонада 28 ёшли йигит ижарадаги уйида қўшмачилик қилгани аниқланди (видео)

    27.07.2022, 20:05

    Жиззахда цех табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 272 млн сўм зарар етказди

    27.07.2022, 19:51

    Андижонда аёл 2800 дона кучли таъсир этувчи дори сақлаб юргани аниқланди

    27.07.2022, 19:35

    Тошкентда август ойида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарлари форуми бўлиб ўтади

    27.07.2022, 19:24

    Андижонда МЧЖ таъсисчилари кредит маблағларини талон-торож қилди

    27.07.2022, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.