McDonald’s овқатланиш тармоғи Россияни тарк этиши муносабати билан 1,2 млрд доллар зарар кўрди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Компаниянинг соф фойдаси 2022 йилнинг иккинчи чорагида 1,9 бараварга камайиб, 1,19 млрд долларни ташкил этди.
McDonald’s’нинг апрель—июнь ойларидаги даромади 2021 йилдаги 5,89 млрд долларга нисбатан 5,72 млрд долларни ташкил этди.
Соф фойда 2,22 млрд доллардан 1,19 млрд долларгача пасайди. Шу билан бирга, биринчи ярим йилликда даромад 3,4 фоизга ошиб, 11,3 млрд долларни ташкил этди.
McDonald’s’нинг солиштирма сотуви чоракда дунё бўйлаб 9,7 фоизга, АҚШда эса 3,7 фоизга ўсди.
Аввалроқ McDonald’s Россиядан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)