Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳайдовчига ҳужум қилиб, машинани олиб қочиб кетган шахс қўлга олинди.
Шўрчи тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи, вақтинча ишсиз, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан судланган М.О. Термиз шаҳрида яшовчи З.Шодиқулов бошқарувидаги Matiz русумли машинани тўхтатиб, автомашина бозорига олиб боришини айтиб, йўлга чиққан.
Бироз йўл юришгач эса, ҳайдовчи билан тортишиб қолган М.О. ёнидаги хўжалик пичоғи билан ҳужум қилиб, З.Ш.га оғир тан жароҳати етказиб, машинани олиб қочган. Ҳаракатланиш давомида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги устунга бориб урилган М.О. машинани ҳодиса жойида қолдириб, ўзи қочиб кетади.
М.О.нинг қилмиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан қисқа фурсатда фош этилган.
Изоҳ (0)