Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бу касаллик мамлакат ҳудудида бирор марта қайд этилмаган. Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аввалроқ Ўзбекистонда ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилганди. «Ўзсувтаъминот» ушбу хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилган.
Изоҳ (0)