Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида 60,3 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошган.
Сўнгги йилларда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:
- 2019 йил январь—июнь ойлари – 35,4 триллион сўм;
- 2020 йил январь—июнь ойлари – 42,9 триллион сўм;
- 2021 йил январь—июнь ойлари – 49,2 триллион сўм;
- 2022 йил январь—июнь ойлари – 60,3 триллион сўм.
Изоҳ (0)