Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу бўйича огоҳликка чақирди.
Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад экани маълум қилинмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмаслик сўралган.
«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)