Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва қарорлар камайиши, Халқ қабулхоналари иши ҳам кўриб чиқилишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг ушбу нутқи «Менимча» кўрсатувида келтириб ўтилди.
«Бундан буён йиғилиш ва қарорлар камаяди. Халқ қабулхоналариниям ўзгартирамиз, одамларнинг муаммолари давлат раҳбарига тезроқ келиши учун очиқ мулоқотларни мутлақо кўпайтирамиз. Мурожаатлар бўйича ишлайдиган янги тизим жорий қиламиз. Яна бир марта айтаман: ижро, ижро, ижро. Ижро интизоми мутлақо бошқача бўлади», — деди президент.
Изоҳ (0)