«Артист» мусиқий телелойиҳасининг ғолиби Элёрбек Мелибоев MY5 телеканалининг «Омон-Омон» кўрсатувига берган интервьюсида исмини ўзгартириш нияти борлигини ва уни қайси хонандага ўхшатишлари ҳақида гапириб берди.
«Фақат гитара билан ижод қилмоқчи эмасман, алоҳида хонанда бўлиб ёки гитарачилардан ташкил топган гуруҳ тузиш ниятим бор. Гуруҳнинг номини «Элда Банд» деб қўймоқчиман. «Элда» деб номлашимнинг сабаби шуки, ёшлигимда уйдагилар, онам эркалатиб шу ном билан чақирарди. Шу нарса эсимда қолиб кетган экан, бир куни онамга машҳур бўлиб кетсам мени тахаллусим «Элда» бўлишини айтдим. Кимга маъқул бўлса Элёрбек Мелибоев деб чақирсин, агар гуруҳ тузсам унинг номи «Элда Банд» бўлади деганман» , — дейди хонанда.
Хонанда бундан ташқари уни қайси машҳур инсонга ўхшатишини айтди. «Мени кўпчилик Алексадр Рибакка ўхшатади», — дейди Элёрбек Мелибоев.
Изоҳ (0)