Россия ҳукумати 2023 йил бошида Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши, шу тариқа Одесса ва мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилларини эгаллаб олишга ва Украинани Қора денгиздан узиб қўйишга ҳаракат қилиши мумкин, деб ёзади Американинг Foreign Policy журнал. Россиянинг янги ҳарбий мақсадлари ҳақида нашрга Америка ва Европанинг амалдаги ва собиқ тўрт нафар расмийси маълум қилган.
«Келгуси йили улар (украиналиклар) Россиянинг яна бир жиддий ҳужумига дуч келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.Ва биз уларга нафақат қуроллар, балки одамларни — янги одамлар, яхши тайёргарликдан ўтган одамларни ҳам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», - деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Ғарб расмийси.
АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийларининг фикрича, Кремль Одессани «урушнинг кейинги босқичида асосий стратегик ютуқ» сифатида кўради.
20 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Украинага қарши «махсус ҳарбий операцияси географияси» ўзгарганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат ЛХР ва ДХР, балки «Херсон вилояти, Запорожье вилояти ва бошқа бир қатор ҳудудларни ҳам ўз ичига олади».
Изоҳ (0)