Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо ва саноат кооперациясига доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.
Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)