• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқ қанча камбағаллашса, истеъмол кредитлари ҳажми шунча ортаверади» –  иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров «Дарё» нашрига интервью бериб, бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган пул-кредит сиёсати борасида фикрларини билдирди.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    Марказий банк олиб бораётган пул-кредит сиёсатининг ютуқ ва камчиликлари нималардан иборат деб ҳисоблайсиз?

    Бугунги пул-кредит сиёсатининг 2 та яхши хусусияти бор. Булар асосан, молиявий стабиликка қаратилган бўлиб, биринчиси – инфляция даражасини камайтириш мақсад қилинган ва мазкур соҳада яхши ютуқларга эришилган. Иккинчиси, молиявий сиёсат туфайли ўзбек сўми билан бошқа валюталарнинг алмашув курси анча стабил. Яъни ўзбек сўмининг курси стабил. Бу иккита катта ютуқ.

    Лекин бу ютуқларнинг орқа томони умумий талабни қисқартиришга олиб келган. Чунки айланма маблағлар Марказий банк томонидан турли инструментлар орқали тортиб олиняпти. Бизнинг иқтисодиётимизда айланадиган пуллар миқдори иқтисодиётнинг ҳажмига нисбатан йилдан йилга камайиб бормоқда. Натижада иқтисодий ўсишга ҳеч қандай имконият бўлмаяпти. Яъни умумий пул массасини, айниқса, айланма маблағлар массасини камайтириш ҳисобига умумий сўров жуда ҳам тушиб кетган. Сўров бўлмагандан, товар алмашинуви камайгандан кейин инфляция ҳам пасаяди. Чунки олди-сотди бўлмагач, ҳамма ўзини минимал фойдаси билан, баъзан эса зарарга сотишга мажбур бўлади. Шунинг учун Марказий банкнинг сиёсатида биз учун иқтисодий ўсиш муҳимроқми ёки иқтисодий стабилликми деган масалани аниқ белгилаб олишимиз керак.

    Иқтисодий стабиллик ўсиш механизмлари автоматик тарзда ишлайдиган ва ҳеч қанақа давлат аралашувисиз ҳам ўзини ўзи таъминлайдиган драйверлар бўлганида муҳим бўларди. Лекин бизда ундай эмас, яъни ўсиш механизмлари умуман йўқ, ҳали юзага ҳам келмаган. Демак, автоматик тарзда ҳеч қачон ишлай олмайди. Давлат аралашса аралашмаса, фалон фалон соҳалар ўзидан ўзи ўсаверади, ўзини ўзи таъминлайди, умумий талаб ўсиб боради, деб айтадиган бирор соҳамиз йўқ. Шунинг учун бу борада жуда катта камчиликлар бор.

    Мен доим айтиб келганман ва яна такрорлайман, биз учун ҳозир энг муҳими иқтисодий ўсиш масаласи. Умуман, иқтисодий блокнинг бутун сиёсати иқтисодий ўсишни стимуллаштиришга қаратилган бўлиши керак. Буни қандай омиллари бор?

    Биринчидан, бу кўпроқ давлат томонидан иқтисодий ривожлантиришга бериладиган маблағларни кўпайтиришга қаратилган бўлади.

    Иккинчидан, давлат бюджети харажатлари кескин камайтирилган бўлиши керак.

    Учинчидан, кичик ва ўрта бизнес учун бериладиган кредитлар ҳажми кўпроқ бўлиши лозим. Солиқ ва кредит ставкалари кам бўлиши зарур. Бу соҳада Марказий банк ҳеч нарса қилмаяпти. Аксинча, сўмнинг кредит ставкаларини сунъий даражада жуда ҳам кўратиб қўйган.

    Ўзбекистондаги кредит олиш ва бериш тизими қандай ишлайди? Бу йўналишдаги сиёсатнинг натижалари тўғрисида нима дейиш мумкин?

    Марказий банк кредит олиш учун қўйиладиган гаров, кредитни олиш ва мақсадли ишлатиш шартлари бўйича жуда қаттиқ талаблар қўйган. Уларни бажариш учун банклар турли найрангларни ўйлаб топишга мажбур. Масалан, кредит олиш учун 2-3 та кафолатли ташкилот бўлиши керак. Сиз бевосита баҳолаб келган кўчмас мулк нархини банк ўзи баҳолайди. Ахир бу қонунга зид ишку! Яъни банк ўзига баҳолаш функциясини оляпти. Ўзи баҳолаб, ўзи гаровга оляпти. Бу жуда нотўғри.

    Марказий банк тижорат банкларига шундай сиёсат қўйганки, «кредит қанча кам берсанг, шунча яхши. Ундан кўра, кредитдан топадиган даромадингни бизга ўтказ, биз сенга депозит берамиз, облигациялар сотамиз, шуни ҳисобига даромадингни қилиб ўтираверасан», дейди. Шунинг учун тижорат банклари кредит беришга шошмайди ҳам, мижозларни қидирмайди ҳам. Кредит сўраб келган одамларни овораю сарсон қилиб, 2-3 ой эзади, кўп ҳужжатлар сўрайди. Кредит берганда ҳам шундай оғир шартларда берадики, уни қайтариб беришнинг имконияти ҳам бўлмай қолади. Дуч келган банкка бориб, кредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрлаш керак десангиз, 20 тадан ортиқ ҳужжат олиб келишни айтади. Шунча ҳужжатни берганингиздан кейин яна 20 тадан ортиқ ҳужжат сўрайди. Чунки сизга гаровга берилаётган мулкнинг эгаси ҳам розилик бериши, агар у оилали инсон бўлса, унинг эри ёки хотини ҳам розилик бериши керак бўлади. Хуллас кредит олиш ва бериш жараёни шунчалик бюрократия ва мураккаблаштирилганки, ҳеч кимнинг олгиси ҳам келмайди. Булар билан қилинаётган ишлар жуда оғир. Шунинг учун ҳам жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиши учун берилган истеъмол кредитлари қайтарилмаяпти. Чунки автомобилни сотиб олган одам, ундан даромад ола олмайди. Буёқдаги даромади яхши бўлмагани учун автомобилни ҳам зарарига сотиб, банкни кредитини ҳам қайтара олмай юрган инсонлар жуда кўп. Умуман олганда, истеъмол кредити соҳасида қанча кўп кредит берилган бўлса, ўша ерда рисклар катта. Ҳақиқий тижорат кредитини бериш банкларда йўлга қўйилмаган. Истамайди ҳам. Чунки улар Марказий банкка бераётган депозитлари, Марказий банкдан олаётган облигациялари ҳисобига яшаб юрибди. У облигациялар 17 фоиз даромад келтиради. Шу ҳам етади уларга. Чунки ҳеч қанақа риск қилмайди. Марказий банк «бу тижорат банкларининг иши, биз унга аралашмаймиз», дегани билан ҳаммаси унинг оғзаки ва ёзма кўрсатмаларига бориб тақалади. Тижорат кредитларини эса 23-24 фоиздан беради. Умуман, Марказий банкнинг икки ёқлама сиёсати иқтисодиётни бўғиб ташлаган. Бу жуда ҳам ёмон оқибатларга олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам кичик ва ўрта бизнесда аҳвол жуда оғир.

    Кичик ва ўрта бизнес учун тижорат кредити фоизлари чиндан юқори. Аҳоли учун истеъмол кредитлари ҳам ҳудди шундай баланд фоизларда берилади. Лекин нега юқори фоизларда бўлса-да кредит олиш мураккаб?

    Ўзбекистонда 2019 йилда солиқ ислоҳоти қилинди. Кичик ва ўрта бизнес ҳам асосан айланма солиқлар тўлайдиган бўлди. Яъни қўшилган қиймат солиғи ва бошқалар. Бу охир оқибатда кичик ва ўрта бизнес маҳсулотларига бўлган талабни камайишига олиб келди. Талабнинг камайиши сотиш қобилияти ва оқибатда иқтисодий қобилият торайишига олиб келди. Натижада айланма солиқлар уларнинг бирданига «оборот» маблағларини еб қўйди. Энди ўша «оборот» маблағларини тиклаш учун тижорат банкларидан кредит оламан деса, унинг ҳам чораси йўқ. Ҳуллас, ҳамма ёқ банкрот бўлиб, кеча кичик бизнес қилиб юрганлар, бугун кўчада мардикорлик қилиб юрибди.

    Марказий банкка кичик ва ўрта бизнеснинг кераги йўқ. Улар иқтисодий стабиллик бўлса, чет элдан кредитлар кўп келади деб, шунга кўпроқ урғу беради. Натижада хориждан кўпроқ кредитлар олади. Бу умуман нотўғри иқтисодий сиёсатдир. Ўзи кредит бермайдида, чет эл кредитларини бемалол олиб ишлатишга ҳаракат қилади. Бу бутун мамлакатни пароканда қилиш билан баробарку!

    Кичик тадбиркорларга тижорат кредитлари бериш имконияти бўмагандан кейин, уларнинг ҳаммаси фуқаро сифатида истеъмол кредити олишга ҳаракат қиляпти. Банклар автомобиль ва бошқа нарсаларга, саёҳат ёки тўйларга ҳам кредит беришади. Энди булар «еб кетар» пуллар бўлгани учун, (ўз номи билан истеъмол кредити) асосий даромади бўлмагандан кейин, қайтиб келмаяпти. Айнан шу истеъмол кредитлари бўйича банкларга қайтмаётган ёки қайтиш имконияти кам бўлган кредитлар ҳажми ва сони ошиб кетяпти. Аҳоли камбағаллашганининг энг катта кўриниши, бу банкларда истеъмол кредитларининг ўсаётгани бўлади. Чунки олган даромадига умид қилиб, бир амаллаб кредит оляптику, лекин кредитни қайтиб бериш имконияти бўлмаяпти. Мана шу бизнинг пул-кредит соҳасида эришаётган «ютуқ»ларимиз бўлади. Халқ қанча камбағаллашса, шунча кўп истеъмол кредитлари ҳажми шунча ортаверади. Ва уларнинг ичида қайтиб келмайдиган кредитлар улуши ўсиб бораверади.

    Умуман олганда, иқтисодий ривожланиш учун қайси жиҳатларга кўпроқ урғу бериш керак? Иқтисодчи сифатида қандай таклифлар берган бўлардингиз?

    Биринчидан, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган нарх-навонинг шаклланиши устидан давлат назоратини кучайтириш керак.

    Иккинчидан, бюджетдан аҳолининг энг ёрдамга муҳтож қатламларига тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш лозим. Ҳозир аҳолига ёрдам берилмаса, бўлмайди.

    Учинчидан, банкларда 2 ва ундан ортиқ йилдан бери тўланмай келган қарзлар бўйича резервлар ташкил қилиб, аҳолининг ўша қарзларидан кечиб юбориш керак. У пуллар барибир келмайди. У қарзлардан умид йўқ.

    Энг муҳими кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича жиддий ҳолда бир қатор ҳукумат тадбирларини ишлаб чиқиш керак. Ҳалиги, товуқчилик, паррандачилик деб, алоҳида алоҳида секторлар бўйича эмас, умумий битта йўналиш бўйича ҳамма тадбиркорларни қўллаб-қувватлайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш зарур.

    Буларнинг орасида энг муҳими – солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқиш. Яъни биринчи навбатда умумий солиққа ўтиш даражасини 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмга кўпайтириш керак. Кейинги навбатда умуммиллат доирасида катта бир инвестицион фонд ташкил қилиш лозим. Масалан, унинг ҳисобида 100 трлн сўм маблағ бўлсин. Ана шу фонддан банкларга жуда паст фоизларда ва узоқ муддатга кредитлар ажратиш керак. Масалан, сўмда 5-6 фоизга ва узоқ муддатга, айтайлик 10-15 йилга бериш мумкин. Кейин Марказий банк ўзининг сиёсатини ўзгартириши керак. Турли депозитлар, облигациялар сотиб, банкларнинг пулини тортиб олаётган ҳолатларини йўқотиши лозим. Марказий банк нақд пулни чеклаши керак эмас. Аммо у нақд пулни чеклаб ётибди. Нарх-наво ошиши ҳаммаси мана шунинг орқасидан бўляпти.

    18.07.2022, 08:21   Изоҳ (0)   29457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     «Толибон» Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд отганларни қўлга олиб, жазолашини билдиргани яхши янгилик – сиёсатшунос

    18.07.2022, 08:10

    Ўзбекистон ва дунёнинг қайси ҳудудларида максимал иссиқ ҳаво кузатилгани маълум бўлди

    18.07.2022, 00:38

    Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди

    17.07.2022, 23:32

    Жиззахда мактаб қурилишини тендерсиз олиб бериш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

    17.07.2022, 23:11

    Тошкентдан Россия шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади

    17.07.2022, 22:52

    «Метан газ нархлари кўтарилганича йўқ, бироқ сезиларли тафовутлар бор». «Дарё» мухбирлари газ қуйиш шохобчаларидаги нарх-навони ўрганди

    17.07.2022, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.