Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси 15 июль куни Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди. Омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июлдан ҳудудда ўз фаолиятини бошлади.
Қайд этилишича, комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган. Эндиликда фуқаролар Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллаши мумкин бўлади.
Барча мурожаатлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.
Изоҳ (0)