• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Метан газ нархлари кўтарилганича йўқ, бироқ сезиларли тафовутлар бор». «Дарё» мухбирлари газ қуйиш шохобчаларидаги нарх-навони ўрганди

    Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 июлдаги қарорига мувофиқ юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилганди. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда айрим газ қуйиш шохобчаларида 15 июлдан бошлаб метан нархи оширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    «Дарё» мухбирлари ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида бўлиб, нарх-наво билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Наманган

    Намангандаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) нарх-наво ўзгаргани йўқ. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Наманган шаҳридаги газ тўлдириш шохобчаларининг айримларида 2700 сўм нарх белгиланган. Шу билан бирга, 2600 сўм ва 2800 сўмдан сотаётганлари ҳам бор. Бу шохобчанинг жойлашган ўрни ва тадбиркорлик субъектларининг нарх сиёсатига боғлиқ.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Шу ҳақдаги гап-сўзлар пайдо бўлганидан сўнг ўзим бир қанча шохобчаларга бориб келдим. Туманлар билан боғланиб, нарх-наво билан қизиқдим. Ҳолат ўзгармаган, шохобчаларда 2600—2800 сўм атрофида газ тўлдиришяпти», — дейди «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари Ўткирбек Мамадалиев.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, бугунги кунда Наманган шаҳрида 27 та, вилоят бўйича эса жами 115 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолият кўрсатмоқда.

    Бухоро

    «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбарининг «Дарё»га билдиришича, вилоят бўйича жами 73 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси мавжуд бўлиб, ҳаммаси тўлиқ фаолият олиб бормоқда. Мазкур АГТКШларида нархлар бир хил, яъни 1 куб газ 2600 сўмдан сотилмоқда.

    Фото: Жасур Жамолов

    Фото: Жасур Жамолов

    Вилоятда метан газ танқислиги кузатилмаган, лекин бензин етишмовчилиги мавжуд.

    «Вилоятнинг Бухоро шаҳридан бошқа ҳудудларида бензин сотилмаяпти. Бухоро шаҳридаги шохобчалардан биридан бугун 5 литр А-80 бензини харид қилдим. Бензини сифатсиз чиқди. Автомашинамнинг юришида муаммолар туғилди. Мажбурликдан метан газ қуйдим. Нархи ўзгармаган, 2600 сўмдан олдим»,— дейди когонлик Аваз Аҳмедов.

    Фото: Нодир Воҳидов

    Фото: Нодир Воҳидов

    Ҳаёт Давлатов эса бир неча кундан буён шахсий автомобилидан фойдаланмаётганини билдирган.

    «А-91 бензини йўқлиги боис ишга таксида қатнаяпман. Автомобилим русумига на А-80, на метан газ тўғри келади»,— дейди у.

    Андижон

    «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълум қилишича, Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 2800 сўмдан сотилишда давом этмоқда.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан газ нархи 15 июлдан ошиши керак эди. Аммо белгиланган муддат яқин қолганда оширмаслик тавсия этилиб, қарор ижросини таъминлаш тўхтатилди. Айни пайтда бизнинг шохобчамиздаги нарх ўзгармасдан 2800 сўм ҳолатда қолмоқда», — дейди исмини айтишни истамаган газ қуйиш шохобчаларидан бирининг иш бошқарувчиси.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Шу билан бирга, Андижон—Хонобод автомобиль йўлида газ қуйиш шохобчаларининг айримлари акция ўтказишни бошлашган. Ушбу шохобчаларда метан нархи 2300 сўмгача туширилган.

    Фарғона

    «Дарё»нинг Фарғонадаги мухбирининг билдиришича, вилоятда метан газ нархлари ўзгармаган, фақат жойлашган ҳудудларига қараб фарқлар мавжуд. Айни пайтда вилоятдаги шохобчаларда нарх 2300 сўмдан 2600 сўмгача белгиланганини кузатиш мумкин.

    Қорақалпоғистон

    Қорақалпоғистонда ҳам шундай манзарани кўриш мумкин. Бу ердаги метан газ қуйиш шохобчаларида нарх кўтарилмаган, бироқ ҳудудларда турлича нарх белгиланган. Айтайлик, Тўрткўл туманидаги шохобчаларида 1 куб метр метан газ 2200—2400 сўм бўлса, Амударёда 2400—2500, Нукус шаҳрида 2500—2600, Қўнғиротда эса 2500—2700 сўмдан иборат.

    Маълумот учун, Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддиларининг билдиришича, метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади.

    Мавзуга доир:

    • Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ. Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларида нархлар ошгани ҳақида
    • Метан гази нархларини сунъий равишда оширган газ қуйиш шохобчаларига чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси

    17.07.2022, 22:10   Изоҳ (0)   56485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига яна ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    17.07.2022, 21:51

    Ўзбекистонлик 64,1 минг фуқаро июнь ойида хорижга дам олиш мақсадида чиққан

    17.07.2022, 21:09

    Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво сабаб поездлар жадвалига ўзгартириш киритилади

    17.07.2022, 20:48

    Қашқадарёда мактаб директори ва ўқитувчи ўртасида жанжал содир бўлди (видео)

    17.07.2022, 20:26

    Тошкент кўчаларини ёритишга 136,3 минг дона ускунадан фойдаланилади

    17.07.2022, 19:55

    Мутахассис Ўзбекистонда кузатилаётган жазирамада офтоб уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди

    17.07.2022, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.