Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков «Замон» информацион-дастурига берган интервьюсида коронавируснинг кентавр варианти ва унинг тарқалиш тенденцияси ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, бу ҳам омикрон штаммининг бир тури. Касалликнинг қандай номланиши жуда катта аҳамиятга эга эмас, буларнинг бари коронавирус.

«Кентавр штаммининг юқиш тенденцияси бир мунча юқори. Бир вақтнинг ўзида жуда кўп одамларни касаллантириши мумкин. Ҳатто омикроннинг бошқа тури билан касалланган одам ҳам ушбу вирусни юқтириб оляпти», — дейди Отабеков.

Рақамларга мурожаат қилинса, касалликнинг кечиши деярли ҳаммада бир хил. 98 фоиз ҳолатда касаллик енгил кечяпти. Унга қарши эмланганларда асоратларсиз ўтяпти.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков кентавр вариантининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор этмаган.

«Дунёнинг исталган нуқтасида Ўзбекистон фуқаролари бор. Улар вируснинг яширин вақтида мамлакатга кириб келган бўлиши мумкин.

Коронавирус одамларни касаллагандан бери салкам 17 мингта мутацияга учраган вариантлари пайдо бўлган, ҳаммасига ҳам вакцина ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ. Мавжуд вакциналар, бустер доза билан эмланишнинг ўзи кифоя қилади», — дейди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)