Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 18 июль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 39-41 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 40-45 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 40-45 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 40-45 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 17—22 июль кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши, айрим ҳудудларда ҳарорат 47 даражагача кўтарилишини маълум қилганди.
Марказ мутахассиси Эркин Абдулаҳатов буни шимол Россияда бу иссиқ ва паст босимли соҳани минтақадан «суриб ҳайдаб юборадиган» кучга эга ҳеч қандай совуқ антитциклон оқимлари ривожланиши учун вазият мавжуд эмаслиги билан изоҳлаганди. «Бу минтақамиздаги иссиқ ҳаво тўлқинини янада кучайтириб, термик депрессия жараёнига айланитириб юборишини англатади», — деган эди у.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)