Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкетнинг Сергели ва Олмазор туманларида яшовчи тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Аниқланишича, икки эркак — А.Ф. (1978 йилда туғилган), М.А. (1980 йилда туғилган) ва бир нафар аёл А.Г. (1983 йилда туғилган) ушбу жиноий гуруҳнинг аъзолари сифатида фаолият юритган.
Гуруҳнинг фаол аъзолари бўлган эркаклар Тошкент шаҳрида жойлашган «Автомобиль бозори», «Жомий бозори» ва «Бектўпи бозорлари»да бўёқ тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиб, бизнес ҳамкорлари ҳамда яқин қариндошларига Telegram’да ташкил қилган бир нечта гуруҳлари орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатиб, уларни «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилган.
Ушбу шахсларнинг жиноий ҳаракатлари «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган Маҳмуд Абдулмўмин (1980 йилда Қирғизистонда туғилган, Махмуджон Холдаров) ва Ислом Абу Ҳалил (1984 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган Исмоил Нурматов) томонидан бошқарилган.
Бундан аввал Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо беш киши қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти ҳам Маҳмуджон Холдаров томонидан бошқарилган.
Изоҳ (0)