Жорий йилнинг 28 июнь куни АҚШнинг Огайо штати Акрон шаҳрида полиция қора танли эркакни қўлга олиш жараёнида унга қарата ўт очган ва эркак вафот этганди.
Кейинроқ ўлдирилган эркак 25 ёшли Жейланд Уокер экани маълум қилинганди.
Тиббий экспертиза Уокернинг танасида 46 та ўқ жароҳатини аниқлаган. У айнан қайси ўқдан ўлгани ва бу оқ қайси полициячига тегишли эканини аниқлашнинг имкони йўқ.
Расмийлар Жейланд Уокер полициядан қочиш давомида уларга қарата бир марта ўқ узганини маълум қилишганди. Текширувлар давомида Уокернинг автомашинасидан қурол ва бир дона гилза топилган.
Мазкур воқеа Акрон шаҳрида яна норозилик намойишлари бошланишига туртки берди. Қора танлиларнинг ҳаётлари қадрли экани акс этган ёзувлар кўтарган аҳоли вакиллари кўчаларга чиқишмоқда.
Расмийлар норозилик намойишлари фонида жума куни кечқурун Акрон шаҳрида комендантлик соати эълон қилишди.
Изоҳ (0)