Жаҳон банки экспертларининг фикрича, глобал инқирознинг олдини олиш учун ҳамма жойда импорт ва экспорт чекловларини юмшатиш, шунингдек, озиқ-овқат ва энергия етказиб бериш ҳажмини ошириш керак.
Банк раҳбари Дэвид Малпаснинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда гуманитар ва иқтисодий ҳалокат авж олмоқда.
Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда рецессия, инфляция, валюта қадрсизланиши ва халқаро захираларнинг кескин қисқариши хавфи мавжуд.
Табиий газнинг Европага йўналтирилиши ривожланаётган мамлакатларда энергия, озиқ-овқат ва ўғит ишлаб чиқаришга катта тўсиқ бўлмоқда, — дея огоҳлантирди Малпас.
У озиқ-овқат, ўғит ва энергия таъминотини оширишга чақирди. Бунинг учун табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш керак, чунки у ўғитлар ишлаб чиқаришда ва энергия тармоғида асосий рол ўйнайди.
Дунё мамлакатлари экспорт, импорт ва мақсадли бўлмаган субсидиялар бўйича чекловларни юмшатишлари ёки олиб ташлашлари керак, — деди Жаҳон банки раҳбари.
Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Жаҳон савдо ташкилоти глобал озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)