Саудия Арабистони жаҳон иқтисодиётининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида глобал нефть бозорда мувозанатни сақлаш мажбуриятини олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мамлакат июль ва август ойларида нефть ишлаб чиқариш даражасини режалаштирилганига нисбатан 50 фоизга оширмоқчи.
Келгуси ҳафталарда бошланиши кутилаётган ушбу ҳаракат бозорларни сезиларли даражада барқарорлаштиришга ёрдам берди, — дейилади Оқ уй ҳисоботида.
АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистони етакчилари билан глобал энергия хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам нефть таъминоти механизмлари бўйича ижобий музокара ўтказганини билдирди.
Шунингдек, президент АҚШга нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш учун жадал ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистони августда Осиё мамлакатлари учун барча турдаги нефть нархини ошириши ҳақида хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, АҚШга экспорт қилинадиган нефть нархи август ойида ҳам июль ойидаги даражасида қолади.
Изоҳ (0)