Хитой Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида Хитой газ импортини 10 фоизга яъни 53,57 миллион тоннагача қисқартирган. Бу ҳақда Коммерсант хабар берди.
Шу билан бирга, мамлакатда энергия ресурслари ишлаб чиқаришнинг ўсиши йиллик ҳисобда 4,9 фоизга ошиб, олти ойда 109,6 миллиард куб метрни ташкил этган.
2022 йил июнь ойида Хитойга газ импорти ҳажми ўтган йилнинг июнига нисбатан 14,6 фоизга камайган.
Хитойга импорт қилинадиган газ ҳажмининг умумий қисқариши фонида Россиянинг Хитойга LNG импортидаги улуши февраль ойида 8 фоизгача ошгани маълум бўлган. Бу 2021 йил февралига нисбатан икки баравар кўпдир.
Ҳозирда Хитой энергия импортчилари мавжуд манбалардан етказиб беришни диверсификация қилиш имкониятини қидирмоқда.
Аввалроқ май ойида Хитойнинг Россиядан нефть импорти рекорд даражада ошгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)