Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида интернетга уланишда кузатилаётган айрим носозликлар ва узилишлар туфайли мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш учун шаклланган йўлланмаларни электрон тизим орқали расмийлаштиришда муаммолар кузатилмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда 2022 йилнинг 13 июнидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларига шаклланган йўлланмаларнинг амал қилиш муддатлари ҳисоби интернетга уланишда муаммолар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилади ҳамда интернет тармоғининг барқарор ишлаши таъминланган кундан бошлаб амалдаги тартибга кўра амал қилиш муддати ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди