• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Соч рангини ўзгартиришдан аввал билиб қўйиш зарар қилмайдиган маълумотлар

    Сочни тўғри бўяш катта аҳамиятга эга, у нафақат ташқи кўринишингизни ўзгартиради, балки соч толаларингизга ҳам таъсир кўрсатади. Қуйида сочингизни бўяшдан олдин билишингиз керак бўлган 14 та сир келтирилади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Сочингизни бўяшдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг

    Сочингизни бўяшдан 15-20 дақиқа олдин мутахассис билан учрашинг ва ундан керакли маслаҳатларни олинг. Агар нотўғри рангни танласангиз, бу нафақат аввалги рангни тиклашда анча вақт талаб қилади, балки орзу қилган рангингизни яратишда ҳам қийинчиликни юзага келтиради. Шунинг учун мутахассисга ўз хоҳишингизни айтинг, кейин унинг маслаҳатларини тингланг.

    Соч илдизларига алоҳида эътибор беринг

    Агар ҳар уч ҳафтада сочингизнинг илдизлари ёрилишини  истамасангиз, сартарош маслаҳат берган тор доирадаги ранглардан фойдаланинг.

    Ижтимоий тармоқлардаги мутахассисларнинг саҳифасига қаранг

    Сочингизни тўғри рангга бўяшни истасангиз, мутахассисларнинг ижтимоий саҳифаларидаги суратларга қараб чиқинг. Кўп ҳолларда улар соч бўяшдан олдин ва кейинги ҳолатлар акс этган суратни саҳифасига жойлаштиради.

    Ўзингизга ёққан рангни суратга олинг

    Ўзингизга ёққан соч рангини суратга олинг, бу сизнинг расмингиз ёки бирор машҳурларнинг соч ранги бўлиши аҳамиятсиз. Бу мутахассисга қайси рангни орзу қилаётганингизни англатиш ва тушунмовчиликлардан халос бўлишнинг энг яхши йўли. Сурат орқали сиз унга кўп нарсани тушунтиришингиз мумкин.

    Ўзингизга ёқмаган рангни ҳам суратга олинг

    Агар сиз сочингизнинг рангини ўзгартирмоқчи бўлсангиз ва бу ранг сизга мос келмаслигига ишончингиз комил бўлса, уни ҳам суратга олиб сақлаб қўйинг. Бу ҳам мутахассисга қайси рангни истамаётганингизни ва ёқмаслигини ифодалашнинг энг тўғри йўлидир.

    Сочингизга ниқоб қилинг

    Қандай қилиб ўзингиз сочингизни бўяшингиз мумкин? Бунинг учун сиз бўяшдан бир кун олдин сочларингизга ниқоб қўлланг. Бўёқ сочларингизни қуритиб юбориши мумкин, агар ниқоб қўлланилса, жуда яхши натижа беради. Ниқобни ювишдан олдин сочларингизни одатдагидан икки баробар кўпроқ муддатга қолдиринг.

    Бўёқ қутиси устидаги рангларга алоҳида эътибор беринг

    Агар сочингизни биринчи марта бўяётган бўлсангиз, сиз бўёқ қутиси устидаги ранг натижаларига ишониб қолманг. Ҳақиқат шундаки,  пигмент сочлар билан ўзаро таъсирлашиб уларни ўзгартириши ва бир йилгача қолиши мумкин. Агар сочингизни тўқ рангга бўяган бўлсангиз, аввалги ҳолатига келиши ёки бошқа рангни сингдириши учун бир йил керак бўлади. Шунинг учун сиз мутахассис билан боғланиб, биринчи марта соч бўяётганингизни айтинг.

    Радикал ечимлар керак эмас

    Биринчи бўяётган рангингиз сочингизнинг табиий рангидан бироз фарқ қилиши керак. Сочингизни тахмиман бўяманг, радикал тажрибаларнинг оқибати яхши бўлмайди.

    Бўяш сочларнинг ҳажмини оширади

    Ҳар сафар сочингизни бўяганингизда унинг ташқи томондан тузилиши ҳам ўзгаргандек кўринади. Профессионал бўёқлардан фойдаланганда сиз нафақат чиройли рангга эга бўласиз, балки сочларингиз ҳам соғлом кўринади.

    Шампуньингизни ўзгартиринг

    Агар биринчи марта сочингизни бўяётган бўлсангиз, сизга янги шампунь ва бальзам керак бўлади. Стилистингиздан қайси восита сизнинг сочингизга мос тушишини сўранг ва унинг маслаҳатига амал қилинг.

    Қандай қилиб қуёшдан ҳимояланиш керак?

    Соч рангини йўқотмаслик учун шляпалар, шарфлар ёки УВ фильтрли кондиционерлар билан ҳимоя қилишингиз керак бўлади. Бу қуёшли об-ҳавода муҳим. Ёзда ўзингиз орзу қилган соч рангини икки ҳафтада йўқотишингиз мумкин.

    Сувдан эҳтиёт бўлинг

    Бундан ташқари, сиз бўялган сочларингизни денгиз тузи ва хлорли ҳовузлардан ҳимоя қилишингиз керак. Агар сочингиз сариқ рангда бўлса, яшил рангга айланиши мумкин, қорамтир ранг эса чўмилишдан кейин қизил рангга айланиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун чўмилишга боришдан олдин ҳар доим сочларингизни кўп миқдорда тоза сув билан намланг. Нам сочлар туз ва хлорли сувни ўзлаштирмайди ва сочингизнинг ранги учун хавфсиз ҳисобланади.

    Таътилдан сўнг сочингизни бўянг

    Ҳар қандай ҳолатда қуёшли денгиздаги таътилдан кейин сочингизнинг рангини ўз ҳолатига келтириш керак бўлади, шунинг учун бўяшни дам олишдан кейин режалаштиринг.

    Соч бўяшдаги нархларга эътибор беринг

    Соч бўяшнинг тахминий нархини айтиш қийин. Бу сиз яшаётган шаҳардаги ўртача нархларга ҳам, мутахассиснинг маҳорати, обрўсига ва у ишлатадиган бўёқлар нархига боғлиқ. Аммо сиз арзон нархдаги бўятишни танламаслигингиз керак, чунки сочлар сифатсиз бўялса, пушаймон бўлишингиз аниқ.

    Мавзуга доир:

    • Соч тўкилиши, ранги ва тузилишининг ўзгариши қандай муаммолардан дарак беради?
    • Соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган усуллар
    • Соч парвариши борасида асқатадиган 8 та маслаҳат
    • Соч тўкилишини тўхтатишга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот

    14.07.2022, 12:41   Изоҳ (0)   28897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кечаси қорин очганда нима истеъмол қилиш керак? Нутрициологдан маслаҳатлар

    13.07.2022, 21:47

    Малинали мураббо: пишгандан кейин меваларнинг шакли ва рангини сақлаб қолишда ёрдам берадиган 3 маслаҳат

    13.07.2022, 16:50

    Жазирама муаммо эмас: ёз мавсумини янада ёқимли қиладиган 10 та лайфхак

    13.07.2022, 09:59

    Ғамхўр ота-она ҳеч қачон харид қилмайдиган, ҳатто текин бўлса ҳам олмайдиган болалар буюмлари

    12.07.2022, 15:34

    Пишириқлар учун мўлжалланган пергамент қоғоздан фойдаланишнинг сиз кутмаган 12 усули

    12.07.2022, 13:50

    Офтоб уришининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш усуллари

    12.07.2022, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.