• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Офтоб уришининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш усуллари

    Ёз мавсумида иссиқлик ўтгани ва офтоб уриши ўртасидаги фарқни тушуниш, бу ҳолатларнинг олдини олиш ва керак бўлганда ўзингизга, яқинларингизга ёрдам бериш жуда муҳим.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Офтоб уриши қандай ҳолат?

    Офтоб уриши — бу тананинг ҳаддан ташқари қизиб кетишидир. Ушбу ҳолат қуёшнинг инсон танасига узоқ вақт таъсир этиши ва нурларнинг танага тўғридан-тўғри таъсир қилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда компенсацион механизмлар иссиқлик узатилишига бардош бера олмайди ва тана ҳарорати сезиларли даражада кўтарилади. Унинг таъсири қуёш нурлари танага тушаётган пайтда ҳам, орадан бир неча соатдан кейин ҳам содир бўлиши мумкин. Офтоб уриши танадаги яллиғланиш реакцияларини фаоллаштиради ва бунинг натижасида турли органлар, уларнинг тизимлари билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Масалан бу мушаклар, жигар, буйраклар, ўпка ва юракнинг фаолиятига таъсир қилиши мумкин.

    Офтоб уриши ва иссиқлик ўтганини қандай фарқлаш мумкин? 

    Кўп инсонлар офтоб уришини иссиқлик ўтгани билан адаштиради. Улар бир хил: иссиқда узоқ вақт туриш натижасида аҳволнинг ёмонлашиши ҳисобланади. Иссиқлик ўтиши бошқа иссиқ муҳитда, масалан, ҳаммомда, ёпиқ хонада ёки тирбандликда қолган машинада содир бўлиши мумкин. Иссиқлик ўтганидан фарқли ўлароқ, офтоб уриши инсон танасига ультрабинафша нурларининг бевосита таъсири натижасида юзага келади. Иссиқлик ўтиши ҳам офтоб уришининг бир тури бўлиб унинг оқибатлари соғлик учун хавфлидир.

    Ҳаддан ташқари иссиқлик ўтиши енгил аломатларда сезилиши ва оғир ҳолатларда юрак мушаклари, буйракларга зарар етказиши мумкин. Кўп нарса иссиқ ўтган вақтга ва ундан кейин биринчи ёрдам кўрсатилишига боғлиқ. Офтоб уриши кўнгил айниши, терининг оқариши ва хотирани йўқотиш каби аломатлар орқали юзага чиқади. Иссиқлик ўтиши эса бутун танага таъсир қилиши мумкин.

    Терлаш — бу тананинг табиий совитиш механизми. Агар сиз иссиқ ҳавода машқ қилсангиз, ҳаддан ташқари иссиқ муҳитда узоқ вақт ишласангиз ва сувсиз бўлсангиз, ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун зарур бўлган оптимал тана ҳароратини ушлаб туришингиз қийин бўлади. Офтоб уриши пайтида инфрақизил нурланиш мия тизимларига кириб, унинг бўлимларида ўзгариш бўлишига сабабчи бўлади. Бу эса кислород етишмаслиги, яъни гипоксияга олиб келади.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Офтоб уришининг белгилари

    Шифокорлар офтоб уриши аломатларини уч даражага ажратган:Биринчиси: енгил даражада: ҳолсизлик, кўнгил айниши, бош оғриғи, пулснинг тезлашиши, нафас олишининг секинлашиши ёки тезлашиши.Иккинчиси: ўрта даражада: енгил симптомларнинг кучайиши, хотирани йўқотиш, бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши.Учинчиси: оғир даражада: терининг оқариши, юқори тана ҳарорати, хотирани йўқотиш ёки чалкашлик — галлюцинациялар,  экстремал даражада қизиб кетиш оқибатида оёқ-қўлларнинг ишламай қолиши ва ўлим ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.

    Жисмоний ҳаракатларни баҳолаш ва ҳароратни ўлчашдан ташқари, шифокор сувсизланиш даражасини, натрий ва калий етишмаслигини аниқлаш учун сийдик, қон тестини ўтказиши мумкин. Баъзида мушакларнинг ишлашини билиш учун визуал диагностика тестлари, ички органларнинг шикастланишини аниқлаш учун рентген нурлари буюрилади.

    Офтоб уриши нафақат юриш пайтида, балки эртаси куни 6-10 соатдан кейин ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Агар қуёшда узоқ вақт бўлсангиз, уйга қайтганингиздан кейин тана аъзоларингизнинг оғриғини сезсангиз ва иситма билан уйғонган бўлсангиз, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

    Офтоб уришида биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

    Агар сизда офтоб уришининг биринчи аломатлари кузатилса, дарахтлар соясига ёки соябон остида ўтинг. Салқин хонага ўтирсангиз янада яхши. Кейин эса қуйида келтирилган ишларни бажаринг:
    1. Уйга киринг, ортиқча кийимларингизни ечинг ва камарингизни бўшатинг.
    2. Жисмоний ҳаракатлардан чекланинг, яхшироқ мослашиб ётинг ва кўпроқ сув ичинг.
    3. Спортчилар ичадиган ичимлик — изотониклардан ичинг, улар ортиқча терлашни йўқотадиган электролитларни ўз ичига олади.
    4. Баданингизни салқин, нам сочиқ билан ҳўлланг. Вентилятордан фойдалансангиз ҳам бўлади, бироқ муз бўлакларини ишлатмасликка ҳаракат қилинг.
    5. Хотирани йўқотишнинг биринчи белгисида 10% ли аммиак эритмаси (аммиак) буғларида нафас олиш тавсия этилади.
    6. Агар аломатлар кучайиб кўнгил айниши ва бош айланишини ҳис қилсангиз, дарҳол тез ёрдам чақиринг. Шифокорга боришга уринманг, ҳар қандай вақтда саломатлик ҳолати ёмонлашиши мумкин. Агар сиз қуёш уришидан азият чеккан одамни касалхонага олиб кетаётган бўлсангиз, уни ётқизилган ҳолда манзилга олиб бориш керак.
    7. Шифокор сабабни аниқлашга ва симптомларни бартараф этишга ёрдам беради. Керакли тестлардан сўнг беморни махсус совитувчи адёлга ўраш мумкин.
    8. Офтоб уришининг оғир даражасида шошилинч касалхонага ётиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш керак.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Офтоб урганидан кейин нима қилмаслик керак?

    Биринчи ёрдамда керак бўладиган муҳим жиҳатларни унутманг:

    • офтоб урган инсонни совуқ ҳаммомга қўйманг  ва кондиционер остига ётқизманг
    • қаҳва ва спиртли ичимликларни берманг
    • оғир аломатлар ўз-ўзидан йўқолади деб кутманг. Беморни шифокорга олиб боринг
    • тананинг совиши аста-секин содир бўлиши керак, ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик керак
    Офтоб уришидан қандай ҳимояланса бўлади?

    Офтоб уришини даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ:

    1. Кўчага чиқишдан олдин табиий материаллардан — зиғир, пахта, ипакдан тайёрланган енгил кийимларни кийинг, улар терлашнинг олдини олади.
    2. Кепка, шляпа, шарф, банданасиз юрманг, очиқ ранглардаги кийимларни кийинг, улар қуёш нурларини камроқ тортади.
    3. Юзингизни ва бошингизни салқин сув билан ювишингиз, соябон билан ҳимояланишингиз мумкин.
    4. Мунтазам равишда тоза сув ичинг, спиртли ичимликлардан сақланинг. Пиво ва коктейл каби яхна ичимликлар сувсизланишга олиб келади.
    5. Қуёш энг кўп нур тарқатадиган вақтда (соат 11 дан 16 гача) иложи борича кўчага чиқманг, машғулотларингизни, ишларингизни эрталаб ёки тушдан кейинга режалаштиринг.
    6. Агар сиз пляжда узоқ вақт бўлсангиз, қуёш нурларини танангизга сингдиришда танаффус қилиб туринг: сувда сузинг, душ қабул қилинг, салқин хонага ёки соябон остида дам олинг.
    Мавзуга доир:
    • Қуёш парҳези: Ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи 7 та маҳсулот
    • Қуёш нуридан сочларни қандай ҳимоялаш керак?

    12.07.2022, 11:49   Изоҳ (0)   22561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима сабабдан уйқудан кейин бош оғрийди: сабаблар ва ечимлар

    10.07.2022, 09:32

    Саломатликка путур етказмай десангиз: пул тежамаслик талаб қилинадиган уйдаги нарсалар

    09.07.2022, 17:51

    Макияж спонжини уй шароитида қандай тезда тозаласа бўлади?

    08.07.2022, 19:49

    Жазирама ҳавода ҳам қандай қилиб терламаслик мумкин: Ҳаётингизни ўзгартирадиган 5 та лайфхак

    08.07.2022, 15:57

    «Тез ювиш режими»: Нима учун кийимлар ва машина учун зарарли?

    08.07.2022, 14:41

    Ширинликлардан осон воз кечишингизга ёрдам берадиган 5 та усул

    08.07.2022, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.