• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокараларда тарихий илдизлар ва дин бирлиги, тиллар, маданият ва анъаналар муштараклиги Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

    «Туркманистон президентининг давлат ташрифини халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бузилмас, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш интилиш бардавом эканлигининг ёрқин тасдиғи сифатида қабул қиламиз», – деди Ўзбекистон етакчиси.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шубҳасиз устувор йўналиши экани қайд этилди.

    «Ишончим комил, бугунги музокаралар кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади, биродар мамлакатларнинг стратегик шериклигини янада мустаҳкамлайди ва сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади», – деди Ўзбекистон президенти.

    Мамлакатлар савдодаги ижобий суръатни сақлаб қолиш ва унинг ҳажмини яқин йилларда икки баробар ошириш учун барча имкониятларга эга экани мамнуният билан қайд этилди.

    Бунга Ўзбекистон–Туркманистон чегараолди савдо ҳудуди ва пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича қабул қилинган қарорлар хизмат қилади.

    Томонлар кимё тармоғидаги алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини юксак баҳоладилар. Автомобильсозлик, электротехника, тўқимачик ва фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кенгайтириш режалаштирилган.

    Шу мақсадда ўрта мудддатли Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Бундан ташқари, энг истиқболли лойиҳаларни илгари суриш учун қўшма лойиҳа офиси ташкил этилади.

    Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Ўтган йилда юк ташишлар ҳажми 17 фоизга ортиб, бу тенденция жорий йилда ҳам сақланиб қолмоқда. Томонлар минтақа мамлакатларининг ноёб транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан юкларни ташиш учун ўзаро имтиёз ва чегирмалар беришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Давлат раҳбарлари сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка тўхталар эканлар, Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия муваффақиятли ишлаётганини таъкидладилар. президент бугун минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қиладиган тарихий аҳамиятга эга Амударё бўйича битим имзоланишини мамнуният билан қайд этди.

    Шунингдек, Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини харид қилишдан манфаатдор.

    Туркманистон томони товар айирбошлашни диверсификация қилиш ва ошириш, саноат кооперациясини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Мамлакатлар улкан салоҳиятга эга муайян тармоқлар орасида биз агросаноат мажмуи, энергетика, кимё ва нефть-кимё, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикани қайд этмоқчимиз. Бизнес диоралари ўртасидаги шерикликни кенгайтириш учун жиддий имкониятлар бор. Кейинги йилларда чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш ниятидамиз», – деди Туркманистон президенти.

    Музокаралар якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматларига эришилган келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар ой ахборот бериб боришни топширдилар.

    14.07.2022, 18:09   Изоҳ (0)   7357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Косонда уч эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди

    14.07.2022, 17:55

    Ўзбекистондаги 4 та Президент мактаби Халқаро мактаблар кенгашига қабул қилинди

    14.07.2022, 17:11

    «Каллам қизиб кетганди, чидаб туролмадим». Яккабоғлик чавандоз ўғли билан ишқий муносабатда бўлган аёлни нега қамчилаганини айтди

    14.07.2022, 17:02

    Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади

    14.07.2022, 16:54

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди

    14.07.2022, 16:52

    Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ўртасида тор доирада учрашув ўтказилди

    14.07.2022, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.