Марказий банк июнь ойи учун тадбиркорлик субъектларнинг инфляцион кутилмалари шарҳини тақдим қилди (пдф).
Инфляцион кутилмалар — турли гуруҳлар бўйича мос жавобни белгилаган аҳоли сонининг ўша жавоблар ўртача қийматига кўпайтмалари йиғиндисини жами аҳоли сонига нисбати (ўртача кўрсаткич).
Инфляцион кутилмаларнинг медиана қиймати – келгусидаги инфляция бўйича жавоблар вариацион қаторини тенг иккига бўлувчи қиймат
Жорий йилнинг июнь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга камайиб, 15,7 фоизни ташкил этган бўлса, медиана қиймати 13,3 фоиз атрофида шаклланди.
Июнь ойида тадбиркорларнинг кўпчилиги келгуси 12 ойда инфляцияни 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутишмоқда.
Тадбиркорлар кейинги 12 ойда нархлар ошишига иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши 29 фоиз таъсир қилиши мумкинлигини айтишган.
Йоқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши инфляцияга 27 фоиз таъсир ўтказилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши нархлар ошишига 24 фоиз таъсир этиши мумкинлиги айтилган.
Импорт қилинадиган хориждан хом ашё етказиб беришда узилишлар бўлишини ҳамда бино ва ижара тўловларининг ошишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши ўтган ойга нисбатан юқорилаган.
Изоҳ (0)