• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Содиқ коммунистлар ва Ленин таълимотининг издошлари». Ёзувчилар уюшмаси адабий ҳамкорликни рад этгани учун танқидга учради

    Ижтимоий тармоқларда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликни рад этгани ортидан халқаро фестиваль тўхтатилгани ҳақидаги хабар муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: «Yandex.ru»

    Фото: «Yandex.ru»

    Блогер Никита Макаренко Facebook’даги саҳифасида воқеа бўйича фикрларини ёзиб қолдирди. Блогерга кўра, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги расмий сайёҳлик элчиси Софи Иббоцон ва ўзбек адабиётини тарғиб қилиш мақсадидаги бир неча киши сентябрь ойида «Буюк ипак йўлидаги адабиёт» фестивалини ўтказишга қарор қилган. Аммо Ёзувчилар уюшмаси уларни қўллаб-қувватламаётгани сабабли узоқ тайёргарлик кўрилган тадбир тўхтатилган.

    Улар фестивални ўтказиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан боғланди ва ҳамкор бўлишди. Фестивальга жуда узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрилди. Софи менга қўнғироқ қилганда, унга қўлимдан келган ёрдамни аямаслигимни айтдим. Аммо кеча улар Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлик қилишдан бош тортганини Twitter’да ёзди. Содиқ коммунистлар ва V.И.Ленин таълимотининг издошларидан ташкил топган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўз ҳаракатларига кўра, миллийлик, устунлик, колхозчилик, ватанпарварлик байроғини кўтариб келаётганидан хурсандман. Унинг аъзоларининг ишлари эса мамлакатимиздаги энг яхши қоғоз чиқиндисини йиғиш пунктлари жавонларини ҳанузгача тарк этмайди, — деб ёзган у.
    Тармоқ фойдаланувчилари бу постга турлича фикрлар билдирган. Муҳокамалар авж олгач, Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, фестиваль дастури лойиҳасидан ўзбек адабиётига алоқаси бўлмаган масалалар кўп ўрин олгани учун адабиёт тарғиботчилари билан келишув бўлмаган.

    «Ёзувчилар уюшмасида буюк британиялик ҳамкоримиз ҳурматли Софи Иббоцон таклифига асосан юртимизда ана шу фестивални ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди. Ўзаро музокараларимиз давомида ташаббускорлар томонидан асосан фестивалнинг туристик жиҳатларига аҳамият қаратилиб, адабиётимиз тарғиботи эътибордан четда қолдирилаётгандек таассурот пайдо бўлди. Ўзбек адабиётини хорижда танитишга қизиқиш билдирган, бундан манфаатдор ношир ва таржимонларнинг фестивалда иштирок этишини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда шу йилнинг май ойида бошланиши режалаштирилган халқаро адабий танлов концепцияси лойиҳаси келишиш учун Ёзувчилар уюшмасига тақдим этилмади. Бизга юборилган дастлабки дастур лойиҳасида ўзбек адабиётига алоқаси бўлмаган масалалар анчагина эди. Масалан, ‘Маданий репатриация ва ўтмишни ҳисобга олиш’, ‘Ўрта Осиёда археологияни нима кутмоқда?’, ‘Саёҳатлар ҳақида мактуб’, ‘Ботаник санъат’, ‘Никита Макаренко билан учрашув’ ва шу каби бошқа мавзулар ўрин олган», — дейилади муносабатда.

    Ёзувчилар уюшмасига кўра, ташкилотчиларга адабиётга доир бир қанча мавзуларни ҳам фестиваль дастурига қўшиш таклифи берилган. Бироқ улар таклифларни тўлиқ қабул қилмаган.

    «Улар тақдим қилган янги дастур лойиҳаси ва қатнашчилар рўйхати билан танишгач, бизда яна баъзи саволлар пайдо бўлди. Жумладан, дастлабки музокараларда хорижлик қатнашчилар сони 6-8 киши атрофида бўлиши расман маълум қилинган эди. Шунинг учун Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2021 йил охирида 10 нафар хорижлик меҳмонга мўлжаллаб смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тегишли маблағлар ажратилди. Аммо шу йилнинг май ойида дўстларимиз 36 кишидан иборат қатнашчилар рўйхатини тақдим этишди.

    Бўлиб ўтган учрашувда С.Иббоцон адабий танлов ҳакамларига Ўзбекистон томондан вакил қабул қилинмаслиги, чунки хорижда яшаётган ўзбек миллатига мансуб муҳаррирлар етарли эканини маълум қилди. Бунинг устига, фестиваль дастурида биз истаган Осиё адабий агентлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида музокаралар ўтказиш учун умуман вақт ажратилмаган, бундай тадбир умуман кўзда тутилмаган эди. Лойиҳада таниқли адиб ва таржимонларимиз бир четда қолиб, айрим ёш таржимонлар биратўла икки-учтадан тадбирларга масъул этиб белгилаб қўйилган. Абдулла Қодирий уй-музейида таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан ўтадиган адабий суҳбат ўрнига бу табаррук масканда концерт дастурини уюштириш ғояси ҳам бизга унчалик манзур бўлмади. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзонинг ижодий устахонасида ижодий учрашувлар таклифларимиз ҳам инобатсиз қолдирилди.

    Хуллас, Ёзувчилар уюшмаси зиммасига асосан фестиваль дирекцияси белгилаган тадбирларни ташкил қилиш, қатнашчиларни меҳмонхона билан таъминлаш, уларнинг овқатланишини, Бухоро шаҳрига саёҳатини таъминлаш, тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларни банд қилиш ва бу ишларни молиялаштириш сингари ташкилий вазифалар юклатилиши белгиланган», — дейилади Ёзувчилар уюшмаси муносабатида.

    Қайд этишича, уюшма мазкур фестивални миллий адабиёт тарғиботига хизмат қилмагани сабабли қўллаб-қувватламаган.

    «Юртимизда ташкил этиладиган адабий фестиваллар имкон қадар ўзбек адабиётини хорижликларга кўпроқ танитишга хизмат қилиши керак. Шу ўринда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси миллий маданиятимиз ва адабиётимизнинг ривожига хизмат қиладиган ҳар қандай эътиборли лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамиша тайёр эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Ёзувчилар уюшмаси ‘Буюк ипак йўлидаги адабиёт’ фестивалини ўтказишни бутунлай рад этгани йўқ, фақатгина унинг доирасида ўтказилиши таклиф қилинаётган бир қатор тадбирлар бизни қаноатлантирмади. Фестиваль ташаббускорлари билан бу борада бир тўхтамга кела олсак, бирга ишлашга тайёр эканлигимизни алоҳида таъкидлашни истардик», — дейилади уюшма баёнотида.

    13.07.2022, 15:59   Изоҳ (0)   19851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу — анъанага айланган амалиёт». Адлия бошқармаси Шуҳрат Абдураҳмонов имзолаган ҳужжат президент қароридан кўчирилганини одатий ҳол деб баҳолади

    13.07.2022, 15:41

    Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

    13.07.2022, 15:13

    Фарғона вилоятида ҳавони ифлослантираётган бешта корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

    13.07.2022, 14:37

    Ўзбекистонда 14 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    13.07.2022, 14:04

    Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёлнинг эрига жиноят иши қўзғатилди

    13.07.2022, 13:58

    Тошкентдаги учта автобус ҳаракат йўналишлари ва вақтига ўзгартириш киритилди

    13.07.2022, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.