Шимолий Корея 13 июль куни Донецк Халқ Республикаси мустақиллигини тан олди, деди ДХР раҳбари Денис Пушилин. У буни республика дипломатиясининг «яна бир ғалабаси» деб атади.
«Корея Халқ Демократик Республикаси бугун Донецк Халқ Республикасини тан олди. Донецк Халқ Республикасининг халқаро мақоми ва унинг давлатчилиги мустаҳкамланиб бормоқда. Бу дипломатиямизнинг навбатдаги ғалабаси», — деб ёзди Пушилин Telegram’даги каналида.
Бу вақтгача ДХРни Россия, Сурия, Абхазия ва Шимолий Осетия мамлакатлари тан олганди.
Изоҳ (0)