Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ касалхонада вафот этди. У 67 ёшда эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд уюштирилди, унга қарата ўқ узилган. Собиқ бош вазирнинг юраги тўхтаб қолган, у вертолётда касалхонага олиб борилган.
Синдзо Абэга ўқ узган шахс Япония Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Бу Абе нутқ сўзлаган Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли Тецуя Ямагамидир. У қўлбола қуролдан фойдаланган.
Ямагами собиқ бош вазирга қарата бир неча марта ўқ узганидан кейин дарҳол қўлга олинганди. Айни пайтда у полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)