• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги Абдуллахон зовуридан оқаётган қизил сув аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Муаммо вилоят ҳокими аралашуви билан ҳал этиладиган бўлди (видео)

    Бухоро вилоятининг Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманлари чегарасини кесиб ўтувчи Абдуллахон зовуридан оқаётган қизил рангли сув аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Аҳоли мурожаати юзасидан «Дарё» мухбири суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли зовурдан сув ўрнида, қон оқяпти деб ўйлаган

    Фото: «Дарё»

    Шофиркон туманидаги «Шибирғон», «Султонобод», «Дўрмон» ҳамда Ғиждувон туманидаги «Гулистон», «Кўлижаббор» маҳаллаларини кесиб ўтувчи Абдуллахон зовуридан қарийб бир йилдан бери қизил рангли сув оқаётгани одамларни ташвишга солган. Бу ҳолат бир қарашда кишини сескантириб юборади. Одамлар мол-ҳолларини, томорқа ерларни суғоришда айнан шу сувдан фойдаланишга мажбур. Аҳоли томонидан юқори ташкилотларга қилинган барча мурожаат, натижасиз қолган. Аста-секин одамлар Абдуллахон зовуридан сув ўрнида қон оқяпти, деган шубҳага ҳам борган. Шунингдек улар орасида яқин атрофда зўравон қассоб бўлиб, у бир кунда бир нечта қорамолларни сўйиб, қонини шу зовурга оқизиб юборар экан, деган гап-сўзлар ҳам тарқалган. «Дарё» суриштируви жараёнида аҳолининг бу шубҳаси, гумонлари асоссизлиги, аслида, Абдуллахон зовуридан оқиб ўтаётган қизил рангли сув  Ғиждувон туманидаги «Парвоз Humo равнақ» ип-йигирув фабрикасидан оқизиб юборилаётган чиқинди сувлар экани аниқ бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раислари жим, мутасаддилар бефарқ

    Бир йилдан ортиқ вақтдан буён Шофиркон туманининг 11 та, Ғиждувон туманининг 4 та қишлоғи аҳолисининг оғриқли ташвишига айланиб қолган, ҳатто, қорамолларни ва экин ерларини суғоришга яроқсиз қизил рангли сув муаммосини бартараф этиш учун депутатлар, туман Халқ қабулхонаси масъуллари сай’-ҳаракат қилган. Бироқ, натижа бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Наҳотки, халқ дардини ҳеч ким кўрмаяпти. Аҳволни кўриб, йиғлагим келади. Президент ҳаракат қиляпти, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаяпти, аммо, маҳалла раислари жим, мутасаддилар бефарқ. Биз икки томонлама азият чекяпмиз. На қишлоқ ариқларига сув қуйилади, на лотокларимиздаги қизил рангли сув тўхтатилади. Қани раҳбарлар, қани мутасаддилар? Ғиждувон туманидаги ип-йигирув фабрикасининг чиқинди, зарарсизлантирилмаган сизот сувлари минглаб аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда, ахир. Қизил рангли сувни зарарсиз, деган гап ҳам чиқаришди. Ўйлаб кўринг, химикат, бўёқ зарарсиз бўлиши мумкинми? Томорқаларимиздан экинларимиз қуриб кетяпти, қўй-қўзиларимизга зиён етяпти. Тўғри, мен бундай чиқиш қилганимдан кейин ҳеч ким хурсанд бўлиб, қарсак чалиб қаршиламайди. Танқидни ҳаммаям соғлом қабул қилолмайди, айниқса, ижрочилар. Лекин, кўп сонли қишлоқдошларим, маҳалладошларимнинг дардини, ташвишини олиб чиқдим», — дейди маҳалла фуқароси Салим Носиров.

    Салим Носиров.

    Салим Носиров.
    Фото: «Дарё»

    «Шибирғон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ихтиёр Мусаев эса ўз фаолиятини бор-йўғи, бир ойча илгари бошлаганини ва у аҳолини қийнаб келаётган масала юзасидан ҳали бирор бир ташкилотга мурожаат қилиб чиқишга улгурмаганини билдирган.

    Ихтиёр Мусаев.

    Ихтиёр Мусаев.
    Фото: «Дарё»

    «Анчадан бери ариқлардан қизил сув оқиб келяпти. Аҳоли томорқа ерларидаги ҳосиллар қуриб кетяпти. Одамлар кўмакка муҳтож», — дейди «Шибирғон» маҳалласи раиси Ихтиёр Мусаев.

    Худди шунингдек, «Султонобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳам фаолиятни бошлаганига ҳали бир ой бўлмаганини, ўндан ортиқ қишлоқлар аҳолиси кўмакка муҳтожлигини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳар бир мансабдор шахс президент топшириқларини бажармадими демак у президент ишончини суиистеъмол қиляпти. Электр симёғочга туман ‘Сув таъминоти’ идораси ‘Заҳкашга ахлат ташлаш — хиёнат’ деб ёзиб қўйибди. Хўш зарар, зиёнли сувни заҳкашга қуйиш хиёнат эмасми?» — дея сўзида давом этган Салим Носиров.

    Аҳолининг билдиришича, маҳалладаги пахтазор, буғдойзор ва одамларнинг томорқа ерлари, қорамоллари иложсизликдан қизил рангли сув билан суғорилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Қўланса ҳидли қизил рангли сув экинлар ва қорамолларга зиён етказмоқда

    «2016 йилдан буён далада меҳнат қиламан. Қаранг, бу сувнинг аҳволини. Томорқани суғориш иложи йўқ. Ўзим деҳқончилик билан шуғулланаман. Тошкентгача ёздим. Ҳеч кимнинг парвосига келмайди. Бирорта раҳбар қизиқмайди. Томорқадаги ҳосилларимиз ўзига яраша. Доим Шавкат Мирзиёевга ариза ёзаман. Кейин каналга икки марта лойқа сув келади. Бўлди шу билан, яна тўхтаб қолади», — дейди фуқаро Феруза Ражабова.

    Феруза Ражабова.

    Феруза Ражабова.
    Фото: «Дарё»

    Фуқаро Сирож Нарзиевнинг айтишича, қишлоқлараро оқиб ўтадиган анҳорларда тўхтаб қоладиган қизил рангли сувлар кўп ўтмай, атрофга қўланса ҳид таратмоқда.

    Сирож Нарзиев.

    Сирож Нарзиев.
    Фото: «Дарё»

    «Зовурга ип-йигирув фабрикасининг чиқинди сувларидан ташқари, ҳожатхона ахлатлари ҳам қўшиб оқизилаётганига шубҳа қолмайди. Экинлар қуриб кетяпти, моллар касалланяпти. Огоҳлантиришимизга қарамай, барибир, бола-да, бу кўлмак сувларга болаларимиз чўмилади. Неча марта турли ташкилотлардан одамлар келишади-ю, кетишади. Бир нима олади-ю кетади-да, шу қиладиган иши. Бошқа нима дейиш мумкин», — дейди Сирож Нарзиев.

    «Сувнинг аҳволи мана шу. Мол ҳам ичмайди, одам жирканади», — дейди Бозорбой Элов.

    Азиз Носиров.

    Азиз Носиров.
    Фото: «Дарё»

    Депутат Азиз Носиров ушу масалани кўтариб чиққанига уч ойдан кўп вақт бўлганини, лекин ижобий ечим бўлмаётганидан норози эканини айтмоқда. Санитария эпидемиология хизмати Шофиркон тумани бўлими бошлиғи Тошпўлат Асадов, туман Ирригация бўлими бошлиғи Даврон Ибодовлар эса сув яроқсиз бўлса-да, аҳоли бу қизил сувлардан иложсиз фойдаланишга мажбур бўлаётганини билдирган.

    Аниқланишича, ҳудуддан 1,5 километрча узоқ масофада жойлашган Ғиждувон туманидаги «Парвоз Humo равнақ» ип-йигирув фабрикасида кимёвий моддалар билан ювиладиган рангли матолардан чиққан сув канализация орқали зовурга йўналтирилган. Иншоотда йиғилган сувлар етарлича тозаланмай, тўғридан-тўғри зовурга оқизиб келинган.

    Фото: «Дарё»

    «Аҳоли билан жуда кўп бор учрашганман. Уларни қийнаб келаётган масала ечими учун чора-тадбирлар кўрилаётгани хусусида кўп бор тушунтирганмиз. Узоғи билан икки ой ичида 1,5 гектарлик ер майдонида янгидан оқава сувларни тозалаш иншооти барпо этилади. Босқичма-босқич барча амаллар бажариляпти», — дейди Шофиркон тумани ҳокими Жамшид Шарипов.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Шофиркон туман бўлими бошлиғи Бобур Собировнинг билдиришича, вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 30-октябр куни билдириш хати орқали Ғиждувон тумани ҳокимига мурожаат қилинган. Унда Ғиждувондаги ип-йигирув фабрикасидан чиқаётган оқова сувлар етарлича тозаланмасдан зовурга оқизилаётгани, бу аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани билдирилган. Ғиждувон тумани ҳокими эса 2021 йил 1 ноябрдаги жавоб хатида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва «Бухоро сув таъминоти» масъулияти чекланган жамият туман филиалига ушбу масала юзасидан кўрсатмалар берилганини маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    «Фуқаролар Абдуллахон заҳкашидан қизил сув оқаётганидан норози бўлиб мурожаат қилишган. Биз бу ҳақда вилоят бошқармамизга хабар бердик. Лаборатория бўлимидан вакиллар келишиб, сувдан намуналар олишди. Ўрганиш ишлари ҳалигача давом этмоқда. Ғиждувон фабрикасида оқова сувларни тозаламасдан заҳкашга оқизишаётгани аниқланди», — дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими бошлиғи Бобир Собиров.

    Вилоят «Сув таъминот» МЧЖнинг Ғиждувон туман филиали  раҳбари ҳам таъмирталаб иншоот ўрнида худди шу ердан 1,5 гектар ер майдонида янгидан оқова сувларни тозалаш иншооти қурилиши учун Ғиждувон туман ҳокимлигининг қарори чиқарилгани ва ушбу қурилиш ишлари 2020 йилнинг август ойида бошланиши кераклиги тўғрисида бир неча бор билдирган. Шунга қарамай, масала ҳозирги кунга қадар ўз ечимини топмаган. Фабрикадаги кимёвий таҳлил қилинмаган ранг-бўёқ сувларнинг зовурга оқизиб ташланиши давом этиб келаверган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири суриштирув давомида вилоят ҳокими билан ҳам кўришган ва мазкур масала юзасидан унинг фиркини ўрганган. Маълум бўлишича, ҳоким аввалроқ мутасаддилар билан ҳолат жойига чиқиб, вазиятни кўрган. Бироқ, масъуллар вилоят ҳокимига ёлғон маълумот бериб, бошқа манзарани кўрсатган.

    Фото: «Дарё»

    «Мана шундай катта ва долзарб аҳамиятга эга муаммоларни олиб чиқиб, унинг ечими учун ҳаракат қилаётган журналистлар билан доим ёнма-ёнман ва қўллаб-қувватлайман», — деган ҳоким Ботир Зарипов.

    Ботир Зарипов.

    Ботир Зарипов.
    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг вилоят раҳбари масала чуқур ўрганилиб, зовур суви аввалги ҳолатига қайтишини айтган.

    «Ушбу масалани бартараф этиш саъй-ҳаракатни анча илгари бошланган. 1,5 гектарли ер майдонида оқова сувларни қабул қилиш иншоотини барпо этиш ва ишга тушириш учун илгарироқ Украинага ускуналар буюртма берилган эди. Бироқ, Украинадаги бугунги аҳвол сабабли эса бу иш кечикди. Шу боис, Туркияга қайта буюртма бердик, уч миллиард сўм маблағ ҳам кўчирилган. Жами 38 миллиард сўмлик объект тикланади. Буюртмачи бор, пудратчи бор, пул бор, ҳаммаси бор, фақат ускунани кутиб турибмиз. Туркиядан 1 сентябргача ускуналар келиши керак. Бундан ташқари, ускуналарнинг биологик ва кимёвий ҳимояга эга бўлиши ҳам талаб қилиняпти. Демак, ускунани тайёрлаш учун бироз вақт ўтади. Зовур масаласида шу ишлар бажарилмаётганда эди, мен бу масала ҳал бўлмайди, деб айтардим. Аммо ҳамма чоралар кўрилган. Мен доимо ўзимга муаммоларни белгилаб оламан. Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта. Биз буни, албатта, худо хоҳласа, ижобий бартараф этамиз», — деди Ботир Зарипов «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят ҳокими «Дарё» мухбири билан ип-йигирув фабрикасида ҳам бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Ип-йигирув фабрикаси фаолияти айни пайтда вақтинча тўхтатиб қўйиладиган бўлса, икки-уч минглаб ишчилар ишсиз, маошсиз қолишади. Шу боис, оқова сувларни зарарсизлантирадиган ва уларни фильтрлайдиган иншоотларни тўлиқ таъмирлаш, чўкиндилардан тозалаш ишларини зудлик билан амалга ошириш, ҳар икки томон учун ҳам ечим бўладиган чораларни қўллаш зарур», — дея кўрсатма берган Ботир Зарипов.

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг Ботир Зарипов ташаббуси билан ҳудудда ОАВ вакиллари учун пресс-тур ҳам ташкил этилиб, Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманлари кесишмасидаги Абдуллахон зовурини тозалаш, сизот сувлар чўкиндисидан ҳосил бўлган лой ва балчиқларни олиб кетиш ишлари бажарилган.

    Фото: «Дарё»

    «1,5 гектарли ер майдони деворлар билан ўралиб, хавфсизлик чоралари кўриляпти. Хориждан буюртма асосидаги ускуналар етиб келгунча, икки ой давомида ҳолатни барқарорлаштириб туриш, аҳолига зарарсиз суғорув сувларини етказиб бериш учун лозим бўлган барча амаллар бажарилмоқда. Ушбу масалани бартараф этиш катта миқдордаги маблағ талаб қилаётгани боис, муаммо бир неча йилдан буён оқсаб келаётган эди. Вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракати билан маблағ масаласи ҳал этилди ҳамда юқорида айтилганидек, хориждан ускуналар келиши кутилмоқда. 2022 йилнинг 1-сентябр куни аҳолини қийнаб келаётган бу оғриқли масала тўлиқ бартараф этилади», — деди «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ раҳбари Шоҳрухали Садиллоев.

    Фото: «Дарё»

    Мақола тайёрланаётган жараёнда «Дарё»га мурожаат қилган аҳоли бир йилдан бери ҳал бўлмай келаётган муаммо икки кечадаёқ ҳал этилганини, зовур ҳамда қишлоқ ички анҳорларида оқаётган сувлар ранги тиниқлашиб, одатий тусга кираётганини айтиб,  таҳририятга миннатдорлик изҳор қилган.

    08.07.2022, 14:23   Изоҳ (0)   55683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда фуқаро шифокорни уриб, тан жароҳати етказди (видео)

    08.07.2022, 14:10

    Зайнилобиддин Низомиддинов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

    08.07.2022, 13:47

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади

    08.07.2022, 13:40

    Enter Engineering ва ERIELL Group компаниялари Humo Arena’да хайрия тадбирини ўтказишди

    08.07.2022, 13:30

    Қорақалпоғистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада кучайтирилади

    08.07.2022, 13:08

    Самарқандда 58 та археология мероси объекти бузилиши ёки йўқ қилиниши оқибатида давлатга 1 триллиондан ортиқ зарар етказилган

    08.07.2022, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи болаларга “Катюша”ни ёдлатгани учун ишдан олиндими?

    Ўзбекистон | 12 май, 17:25

    “Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба

    Спорт | 12 май, 17:16

    Олимлар коинот тугашига қанча қолганини ҳисоблаб чиқди

    Дунё | 12 май, 17:15

    Махачкала—Тошкент бўйича парвозлар бир ой давомида кечикиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 май, 17:00

    Қатар элчихонаси Трампга “учар сарой” совға қилинишига муносабат билдирди

    Дунё | 12 май, 16:50

    Кредит ва қарзлар аслида руҳиятингизга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 12 май, 16:40

    БААда “сунъий интеллект” фани жорий этилади

    Дунё | 12 май, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.