Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги собиқ 77-сон ҳарбий шаҳарча бинолари кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,5 гектар. Бинонинг майдони — 2 101 квадрат метр. Биноларда сув, электр таъминоти, газ ва канализация мавжуд.
Аукционга қўйилган бино ва иншоотларнинг бошланғич баҳоси — 19,9 млрд сўм. Аризалар 19 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Чорвоқдаги дам олиш маскани 32,5 млрд сўмга аукционга қўйилганди.
Изоҳ (0)