Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 1-тор Серқуёш кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари E-auksion порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Чилонзор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2016 йилда қурилган 2 қаватли уй 6 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,03 гектар. Бинонинг майдони — 294 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 3,3 млрд сўм. Аризалар 19 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, уй ичидаги жиҳозлар сотувга қўйилмаган, гаровга фақатгина кўчмас мулк қўйилган.
Аввалроқ Қорақалпоғистондаги бино ва иншоотлар 76 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)