Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—май ойларида импорт қилган озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2022 йилнинг дастлабки 5 ойида хориждан импорт қилинган маҳсулотлари ичида буғдой энг катта улушга эга — 328,3 миллион доллар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:
- Буғдой — 328,3 млн доллар;
- Шакарқамиш — 153 млн доллар;
- Маргарин маҳсулотлари — 137 млн доллар;
- Қорамол гўшти — 81,3 млн доллар;
- Картошка — 51,6 млн доллар;
- Ўсимлик ёғи — 59,8 млн доллар;
- Буғдой уни — 49 млн доллар;
- Какао ва шоколад — 46 млн доллар;
- Сут маҳсулотлари — 31 млн доллар;
- Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 28,6 млн доллар;
- Банан — 23,7 млн доллар;
- Чой — 19,8 млн доллар;
- Парранда гўшти — 19 млн доллар;
- Маккажўхори — 17 млн доллар;
- Кофе — 13 млн доллар;
- Қандолат маҳсулотлари — 10,6 млн доллар.
Аввалроқ Бразилия Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб берувчи асосий давлатлардан бирига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)