Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, қўшни мамлакат бўлиб ўтган ҳолатга ўз хавотирини билдирган.
«Туркманистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда конституциявий тузум ва ҳуқуқ-тартиботни, халқ хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз вақтида амалга оширилган қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Ишончимиз комилки, кўп асрлик донишмандлик, тажриба узоқни кўзлаган ҳолда юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга, Ўзбекистон Республикасининг изчил ва барқарор ривожланишини, давлат ва жамоат институтлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Туркманистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси сифатида бу давлат билан қардошлик, дўстлик ва яқин ҳамкорлик ришталари билан боғланиб, унга зарур ёрдам ва кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдиради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)