Британия армиясининг Twitter ва YouTube аккаунтларига бузиб кирилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Британия армиясининг YouTube каналида Арк Investment Management ЛЛC томонидан ўтказилган биткоин форумидан видеолар жойлаштирилган. Форумда Tesla асосчиси Илон Маск ҳам иштирок этганди. Twitter эса NFT токенларини реклама қилган.
Кейинроқ Twitter’да Британия армияси «нашрлардаги вақтинчалик узилишлар» учун узр сўради ва воқеа тергов қилинаётганини таъкидлади.
«Биз кенг қамровли тергов олиб боряпмиз ва бу воқеадан сабоқ оламиз», — деди Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.
Маълумот учун армиянинг Twitter саҳифасига 360 000 дан ортиқ киши, YouTube каналига эса 177 000 фойдаланувчи обуна бўлган.
Изоҳ (0)