Олмаотада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабабли ниқоб режими қайтарилади, дейилади шаҳарнинг давлат санитария шифокори қарорида.
У гавжум ёпиқ жойларда (савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банклар, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт заллари, автовокзаллар, спорт тадбирлари, конференциялар), жамоат транспортида ва халқаро йўловчи ташиш вақтида ниқоб тақишни тавсия қилди. Бу тавсия беш ёшгача бўлган болаларга ва овқатланиш вақтларида истисно қилинади.
Ташкилотларга эмлашга қарши бўлган ва ҳомиладор, шунингдек, касаллар билан алоқада бўлган ходимларни масофадан туриб ишлашга ўтказиш маслаҳат берилган.
4 июль куни шаҳар коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича «сариқ» ҳудудга айланди. Ўтган кун давомида Қозоғистонда 159 та, хусусан, Олмаотада 88 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланган. Шаҳар аҳолиси 2 миллион кишини ташкил қилади.
Қозоғистонда ниқоб тақиш режими 2022 йилнинг март ойида бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)