• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Москва урушни қўллаб-қувватлаш ёки ўз халқи ҳақида ғамхўрлик қилишни танлаши керак» — Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел

    Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили ва Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел Россия ва Украина можароси ҳақида расмий баёнот билан чиқди.

    Қуйида баёнотни тўлиғича келтирамиз.

    «Россияга қарши санкциялар фойдалими? Ҳа, улар Владимир Путин ва унинг шерикларига қаттиқ зарба бермоқда ва, вақти келиб, уларни Россия иқтисодиётига таъсири кучаяди.

    Модомики, Украинага бостириб кириб Россия атайлаб халқаро ҳуқуқ нормаларини бузгани учун ЕИ Москвага қарши санкцияларнинг олтита тўпламини қабул қилди. Ҳозирги вақтда бизнинг чораларимиз деярли 1200 нафар жисмоний ва 98 нафар юридик шахсларга, ҳамда Россия иқтисодиётининг сезиларли миқдордаги секторига йўналтирилган. Бу санкциялар G7 аъзолари билан келишилган. Уларнинг самараси қирқдан ошиқ бошқа давлатлар (шу жумладан, анъанавий бетараф бўлган мамлакатлар) уларни қабул қилганлиги ёки муқобил чоралар қабул қилгани ҳисобига ўсди.

    2022 йил охирига келиб биз Россия нефти импортини 90 фоизга қисқартирамиз ва биз кескинлик билан газ импортини қисқартирмоқдамиз. Ушбу қарорлар узоқ вақт Владимир Путиннинг тажовузкорлиги қаршисида сиёсий танловимизга тўсиқ бўлиб келган қарамликдан босқичма-босқич бизни халос қилади. Эҳтимол, у Европа энергетикага қарамлик туфайли санкцияларни қўллай олмайди деб ўйлагандир. Бу мазкур низо давридаги Россия режимининг кўплаб янглишишларидан энг арзимасидир. Албатта, Россия энергетикасидан тезлик билан узоқлашмоқ ЕИ мамлакатлари ва иқтисодиётнинг баъзи секторлари учун жиддий қийинчиликларни ҳам яратади. Аммо бу демократиямиз ва халқаро ҳуқуқни ҳимояси учун тўланадиган баҳо ва биз тўлиқ бирдамлик шароитларида керакли қадамларни қўямиз.

    Кимдир ҳақиқатан ҳам санкциялар Россия иқтисодиётига таъсир қила оладими, деб сўраши мумкин. Оддий жавоб — ҳа. Гарчи Россия кўплаб хом ашёни экспорт қилса-да, ўзи ишлаб чиқармайдиган кўплаб юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни импорт қилишдан бошқа чораси йўқ. Барча илғор технологиялар бўйича у Европага 45 фоиз ва АҚШга 21 фоизга қарам, таққослаш учун Хитой билан бу кўрсаткич бор йўғи 11 фоизни ташкил этади.

    Украинада уруш кесимида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ҳарбий соҳада «Искандер» ёки КН-101В каби юқори аниқликдаги ракеталарни ишлаб чиқаришда санкциялар Россиянинг имкониятларини чеклаб қўяди. Деярли барча авто ишлаб чиқарувчилар ҳам Россиядан кетишга қарор қилдилар ва ҳозирда Россиялик ишлаб чиқарувчилар чиқараётган кам сонли автомобиллар хавфсизлик ёстиқчаси ва автомат узатмалар қутисисиз сотилади.

    Нефть тармоғи нафақат хорижий операторларнинг кетишидан, балки уфқий бурғилаш каби илғор технологиялардан фойдаланиш мураккаблигидан азият чекмоқда. Россия саноатининг янги қудуқларни ишга туширишдаги имкониятлари, эҳтимол, чекланади. Ниҳоят, Россия ўзини ҳаво қатновларига кўмак бериш учун бир қисм самолётларини фойдаланишдан четлатиш орқали бошқаларини уча олишига зарур бўлган эҳтиёт қисмларни тиклашига тўғри келади. Бунга, шунингдек, молия бозорларидан фойдаланишни йўқотилиши, йирик глобал тадқиқот тармоқларидан узиб қўйилиш ва оммавий тарзда «ақлларнинг чиқиб кетиши» ҳам қўшилмоқда.

    Россия иқтисодиёти учун Хитой таклиф этаётган муқобилликка келсак, ҳақиқатдан у чекланганича қолмоқда, айниқса юқори технологияли маҳсулотлар борасида. Бугунги кунда турли мамлакатларга экспортга жуда ҳам боғланиб қолган Хитой ҳукумати Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда Россияга ёрдам бермаяпти. Хитойнинг Россияга экспорти Ғарб давлатлари даражасигача қисқарди.

    Мана шундай сезиларли ва ўсиб бораётган оқибатлар Владимир Путиннинг стратегик ниятларини ўзгаришига олиб келадими? Афтидан, яқин орада эмас: унинг ҳаракатлари, авваламбор, иқтисодий мантиққа таянмаган. Аммо, уни ё сариқ ёғ ёки қуролни танлашга мажбур қилиб, санкциялар борган сари тортишиб бораётган исканжага солиб қўймоқда.

    Россия ва Украина буғдойига ва ўғитларига қарам бўлган учинчи мамлакатлар, айниқса Африкадаги давлатларга, бу санкцияларни таъсирига келсак, озиқ-овқат инқирози шароитида масъулият аниқдир.

    Бизнинг санкциялар Россия буғдойи ва ўғитлари экспортига умуман қарши йўналтирилмаган, бу ҳолатда эса, Қора денгизни қуршови ва Россия тажовузи туфайли юзага келган вайронагарчиликлар сабабли Украина ўз буғдойини экспорт қила олмаяпти.

    Агарда бизнинг санкцияларимиз ҳақидаги мана шундай саволлар пайдо бўладиган бўлса, биз уларни ечими учун тегишли механизмларни яратишга тайёрмиз. Мен бу ҳақда Африкалик ҳамкасбларимга хабар қилдим ва санкцияларимиз ҳақидаги Россия ҳукумати ёлғонига ишониб қолмасликларини илтимос қилдим.

    Жаҳон энергетика ва озиқ-овқат бозорларида юзага келган қийинчиликларга аниқ жавоб — бу урушни тўхтатиш. Россиянинг диктантини қабул қилиб бунга эришиб бўлмайди, бунга фақат Россияни Украинадан чиқиб кетиши билангина эришиш мумкин. Давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва куч ишлатмаслик Ғарб ёки Европа тамойиллари эмас. Улар бутун халқаро ҳуқуқнинг асосида ётибди, Россия эса уни оёқости қилмоқда. Бундай бузғунчиликни қабул қилиш глобал кўламда жунгли қонунига эшикларни очилишини англатар эди.

    Бир неча йил олдинги бизнинг анчагина соддадил қарашларимизга қарамай, иқтисодий ўзаро боғлиқлик халқаро алоқаларни автоматик тарзда хотиржамликни англатмайди.

    Мана шунинг учун ҳам Европага давлат сифатида қараш императив ҳисобланади, буни мен ўз ваколатимни бошланишидаёқ кўрсатган эдим.

    Украинага бостириб кириш билан тўқнаш келингач, биз ниятлардан ҳаракатларга ўтишни бошладик, кимдир бизга ғаламислик қилса Европа жавоб бера олишини намоён қилдик. Ҳамонки биз Россия билан урушишни истамас эканмиз, бу жавоб асосида иқтисодий санкциялар турибди. Улар ўз таъсирини кўрсата бошлади ва яқин ойлар мобайнида яна каттароқ таъсир қилади», – дейди Жозеп Боррел ўз баёнотида.

    Мавзуга доир:

    • Лисичанскда кўтарилаётган Россия байроқлари, Белгород ва Славянскдаги вайроналар. Урушнинг 130-кунидан фоторепортаж
    • «Ҳеч ким билмайди». Германия канцлери Россиянинг Украинадаги операцияси қанча давом этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди
    • Оқ уй: «Россия ҳамда Украина ўртасида музокара олиб бориладиган вақт ҳали келмади»

    04.07.2022, 21:37   Изоҳ (0)   8368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Хитойдаги элчиси БМТ Хавфсизлик кенгашини кенгайтиришга чақирди

    04.07.2022, 21:25

    Киев Белгородга ҳужум уюштиргани ҳақдаги айбловларни рад этди

    04.07.2022, 20:25

    Россияда пандемия сабаб чегарадан ўтишга қўйилган чекловлар 15 июлдан бекор қилинади

    04.07.2022, 20:13

    Россиянинг Британияда музлатилган активлари Украинага ўтказилиши мумкин

    04.07.2022, 19:55

    АҚШ Россия ва Эроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларидан хавотирда — WP

    04.07.2022, 18:30

    Хакерлар Британия армиясининг Twitter ва YouTube аккаунтларини бузиб кирди

    04.07.2022, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.