Афғонистон Марказий банки онлайн валюта савдосини тақиқлаб, уни ислом бўйича «ноқонуний» деб эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Forex (Foreign Exchange) — бу халқаро банклараро валюта аирбошлаш биржаси.
Шунингдек, банк бу билан шуғулланган ҳар қандай шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.
«Толибон» ўтган йили ҳокимиятга қайтганидан бери, мамлакатнинг заиф иқтисодий инқирози кўплаб афғонистонликларни пулларини сақлаб қолиш учун онлайн Forex ёки криптовалюта савдосига ўтишга мажбур қилди.
Банк шунингдек, бокс спорт залида онлайн валюта савдоси мусулмон динига зид эканлигини муҳокама қилаётган икки эркак видеосини ҳам Twitter’га жойлаштирди. Марказий банк мамлакатда криптовалюта савдосини ҳам тақиқлайдими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Қанча одам онлайн Forex билан шуғулланаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин ҳар куни миллионлаб доллар асосан пойтахт Кобулдаги энг йирик валюта бозори Сара-э Шаҳзодадаги савдогарлар томонидан сотилади.
Изоҳ (0)